Falsafa 3-joriy nazorat topshirig’i ahmadjonov elbek 651– 22 gr 11-мавзу. Мулоҳаза. Хулоса чиқариш режа
Download 341.14 Kb.
|
AHMADJONOV ELBEK
Нима учундир биз, меҳнат эстетикаси деганда, кўпинча фақат жисмониймоддий меҳнат жараёнларидаги нафосатни тушунамиз ва асосан уни зўр бериб тадқиқ этишга уринамиз. Ваҳоланки, маънавий-ақлий соҳалардаги меҳнат ҳам жиддий эътиборга, эстетик таҳлилга лойиқ. Масалан, театр санъатидаги меҳнатни олиб кўрайлик. Улуғ режиссёримиз Маннон Уйғур янги спектаклни тайёрлашда «ўзи ҳам тинмаган, бошқаларни ҳам тиндирмаган». Репетиция пайтида тушликка чиқишга вақт тополмаганидан унга уйидан овқат олиб келишган. Спектаклдан сўнг тунлари таҳлил билан шуғулланган, театр санъатининг муҳим масалаларига доир қоидаларини қоғозга туширган. Буюк франсуз ёзувчиси Балзакниннг эса, кунига 14-16 соатлаб ишлагани ҳаммага маълум. Меҳнат туфайлигина санъаткор ўз истеъдодини намоён қила олади, айни пайтда ана шу «ўзини қийнаш»дан у бутун борлиғи билан қувонч ҳиссини туяди. Бадиий ижод эстетик фаолият сифатида санъаткор учун доимо “ширин азоб”, «гўзал аъмол» – эстетик завқ манбаи.Фанда ҳам меҳнатнинг ўрни, у олимга берадиган эстетик завқ, қувонч санъатдагидан кам эмас. Илмий меҳнат табиатан эстетик кечинмаларга бой, чунки унда билимга бўлган иштиёқни, ижод ҳиссини ва инсоннинг ҳайратланиш қобилиятини намоён қилувчи ботиний куч мавжуд. Тоъгъри, бир пайтлар фан ҳиссиётга берилмасдан, совуққон ва ҳолисона ҳақиқатни билишга асосланади, деган фикр ҳукмрон эди, бунга сабаб қилиб, бундай қарашнинг мажозий тафаккурдан йироқлиги коърсатиларди. Ҳозирги пайтда унинг акси исбот талаб қилмайдиган ҳақиқатга айланган. Зотан, фан тарихи унда икки сифатни – ахлоқийшахсий ва эстетик ибтидонинг мавжудлигини таъкидлаб туради. Буни В.А. Энгелгарт шундай ифодалайди: «Ижод... – санъатнинг моҳияти. У худди шу даражада фаннинг ҳам моҳиятидир. Ҳар икки ҳолатда инсоннинг яратиш, яъни ўзлигини намоён қилиш қобилияти муҳим. Илмий кашфиёт, худди санъат каби, ижодкорнинг муайян хусусиятларини ўзида сақлаб қолади ва кейинги ҳаёти давомида бутун инсоният бойлигига айланади»60. Зотан ижодий меҳнатни ўз ҳаётининг маъноси деб билган илм фидойисигина ҳақиқий олимдир.Download 341.14 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling