Falsafa 3-joriy nazorat topshirig’i ahmadjonov elbek 651– 22 gr 11-мавзу. Мулоҳаза. Хулоса чиқариш режа


“Авесто” даги талқинлар инсоннинг реал ҳаёти билан боғлиқ эканлиги диққатга сазовор. Ундаги эзгулик руҳи – яратувчилик, ижодкорлик қуввати, Ёвузлик эса, бузиш ва бузғунчилик кучи тарзида намоён бўлади


Download 341.14 Kb.
bet26/113
Sana18.12.2022
Hajmi341.14 Kb.
#1031419
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   113
Bog'liq
AHMADJONOV ELBEK

Авесто” даги талқинлар инсоннинг реал ҳаёти билан боғлиқ эканлиги диққатга сазовор. Ундаги эзгулик руҳи – яратувчилик, ижодкорлик қуввати, Ёвузлик эса, бузиш ва бузғунчилик кучи тарзида намоён бўлади.


Ахура-Мазда қиёфасидаги эзгулик ҳаёт рамзи, эрни инсон, ҳайвонот ва наботот билан бойитади, инсон уларни соғлик, куч-қудрат, бахт, шодлик, умид, ишонч, гўзаллик, фаровонлик ёрдамида мунаввар қилади. Ахриман қиёфасидаги ёвузлик эса, қўрғоқчилик, очарчилик, касаллик, моллар қирғинини, жисман ва руҳан ҳалокат сингари ҳалокаларни келтириб чиқаради.


“Авесто”да умри давомида эзгулик, яхшилик, поклик ва тозалик тамойилари билан и кқргн одам ўлгандан сўнг унинг рухи роҳат-фароғатда бўлиши, гуноҳкор, фосиҳ кишиники эса аксинча: азоб- уқубат ҳамда хунуклик комига махкум этилиши айтилади. Буни профессор Тилаб Махмудов ўзининг “ Авесто” ҳақида” деган катта мақоласида атрофлича ёритилади: солиҳ одам ўлгач, руҳининг жони уч кун унинг бошида завқ-шавқ, роҳат-фароғат оғушида туради, кейин хушбўй ўсимликлар юсига қалқиб чиқади. Уни ажиб бир шабада, муаттар насим қаршилайди. Шабада қўйнида 15 ёшар барча гўзаллаикдан ҳам гўзал қиз намоён бўлади. Бу гўзал қиз эгулик ва поклик, савоб ишларнин тимсоли. У руҳга қарата: “Мулойим эдим, янада мулойимроқ қилдинг, чиройли эдим янада гўзал қилдинг, баландда эдим, эзгу ўй, эзгу сўз ва эзгу аъмол билан мени янада баландга кўтардинг” – дейди. Гунохкор, ёвуз одамнинг руҳи эса, вужуд устида уч кун қолиб, тенгсиз азобларни бошидан кечиради. Уч кундан сўнг у ўзи яратган барча ёвузликлар устида тарвоз қилади. Сўнг тириклигида ҳеч қачон учратмаган барча хунукликлардан ҳам хунукроқ қизни учратди, “Эй қора юрак, заҳар тилли, мунофиқ гунохкор – дейди қиз, - мен қиз эмасман сенинг тириклик пайтингда қилган аъмолларингман. Сен тириклигингда Худога эътиқод қилганларни кўра – била туриб, девларга сиғингансан. Яқин – узоқдан келган мусофирларга бошпана берганингда, мехнат килдирганингда хайр-садақа улашганингда, уларни камситгансан, яхши одамларни ҳақорат қилгансан, уларнинг юзига эшигингни ёпиб қўйгансан. Мен – сен ўйлаган ёмон ўй, сен айтган ёмон сўз, сен қилган ёмон аъмолларингман. Номуссиз эдим, сен туфайли баттар оримни йўқотдим, жирканч эдим, янада жирканчли бўлдим, шарман эдим, баттароқ шармисор бўлдим”. Бу эрда рух ва вужуд муаммоси ифода топганини илғаб олиш қийин эмас. Зеро “Авесто”да жон-рух тушунчаси ўта илоҳилаштирилмайди, маълум маънода “дунёвий”лаштипилади ва ўз эраси билан мулоқот қилувчи виждон сифатида намоён бўлади.


Download 341.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling