Falsafa 3-joriy nazorat topshirig’i ahmadjonov elbek 651– 22 gr 11-мавзу. Мулоҳаза. Хулоса чиқариш режа


Download 341.14 Kb.
bet30/113
Sana18.12.2022
Hajmi341.14 Kb.
#1031419
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   113
Bog'liq
AHMADJONOV ELBEK

Даочиликнинг асосий рақиби ҳиcобланмиш конфуцийчилик эса қора халқсан нодонлиги учун жирканади, уни ахлоқий хаётра номуносиб деб билади. Зеро, конфйсийчи.ликнинр ахлоқий идеали сзюн-сзи ҳимматли жўмард. Унинг юксак фазилатлари - фидойилик, софдиллик, садоқат, адолат. У муомала бобида мулойим, юксак мартабалиларга ҳўрмат билан мўрожаат қилади, халққа нисбатан эса ҳимматли, адолатли муносабатда булади:


Конфуций таълимотида асосий ахлоқий қонун, асосий. ахлоқий тушунча-жен (инсонийлик).“Лун юй” ( “Ҳикматлар”) китобида шундай дейилади; “Кимки чин дилдан инсонни севишга интилса, у ёвузлик қилмайди”. “Узингга эп кўрмаган напсани ўзгага муносиб кўрма, шунда давлатда хам, оилада хам ўзинга нисбатан ёвлик ҳис қилмайсан”.Демак, жен - хам жамият, хам оила аъзолапи орасидаги муносабатларни белгилайдиган ахлоқий тамойил. У билан “сяо” - ота-онани, катталарни хўрмат қилиш, “ли” - ўрф-одат, маросимларни эъзозлаш тушунчалари мустахкам боғлиқ. Айни пайтда “ли” тушунчасининг маъноси анча кенг, у давлатга бўлган муносабатни ҳам ўз ичига олади. Хоқон (император) - Осмон ўғли, у Осмон остидагиларнинг барчасига ота. Осмон остидаги тартиб-қоида эса куйидагича: “Подшо-подшо, ота-ота, мулозим-мулозим, ўғил-ўғил бўлиши керак”


Қадимги Шарқ ахлоқшунослиги эришган ютуқлар шунчаки тарих булиб қолмади. Уларни узлаштириш натижасида, Шарқ билан яқин алоқа қилиш учун жуғрофий қулайликларга эга бўлан Қадимги Юнонистоннинг полисларида (шахардавлатларида) ахлоқшунослик янги босқичга кўтарилди. Кейинчалик қадимги Шарқда илгари сўрилган ғоялар, қўлланган тушунчалар, назарий-амалий тажриба билвосита бугун Оврўпо учун ҳам аҳамият касб этди. Чунончи, Машҳўр афсонавий донишманд Пифагор мисрлик ва эронлик алломалардан талим олди. У зардйштийлик дини хақида фикр юритар экан, Ахўра-Маздани “Уларнинг худоси Орамазданинг қалби хақиқатдан, вужуди нўрдан иборат”, деб тарифлайди. Шунингдек, Суқрот, Афлотун, Арасту сингари Қадимги Юнон алломалари хам қадимги Шарқдаги фалсафий-ахлоқий таълимотлардан кенг фойдаланганлар.Масалан, рухнинг кўчиб ўтиши борасидаги Афлотун назариясининг фалсафий ва ахлоқий асослари Қадимги Ҳиндистон фалсафасига бориб тақалади.


Download 341.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling