Falsafa 3-joriy nazorat topshirig’i ahmadjonov elbek 651– 22 gr 11-мавзу. Мулоҳаза. Хулоса чиқариш режа


Download 341.14 Kb.
bet39/113
Sana18.12.2022
Hajmi341.14 Kb.
#1031419
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   113
Bog'liq
AHMADJONOV ELBEK

хотин, ота - она ва болалар ўртасидаги меҳр - муҳаббат туйғуси ва бошқа) муносабатларига асосланган ижтимоий бирлиги"45 . Профессор А. Ортиқовнинг маъруза матнларида, ёш олима Ф.Примованинг оила ҳақида қуйидаги янада мукаммалроқ таърифи келтирилган: "Оила жамиятнинг тарихий тараққиёт жараёнида, унинг давомийлигини таъминловчи табиий - биологик, ижтимоий эҳтиёжларнинг қонунияти асосида шаклланиб, такомиллашган кишиларнинг ижтимоий - иқтисодий, ҳуқуқий, маънавий - ахлоқий муносабатларига асосланган барқарор ижтимоий бирлигидан иборат"46. Дарҳақиқат, оила эр - хотин, уларнинг бола - чақалари, энг яқин туғишганларидан иборат кишилар гуруҳи, бошқача айтганда хонадонидир. Чунки оила жуфтлик қонуни асосида юзага келади, бир эркакнннг ўзи ёхуд бир аёлнинг ўзи оила бўла олмайди. Қолаверса, оила фақат эр ва хотиндангина иборат эмас. Оила эр - хотиндан ташқари эрнинг ота - онаси, яъни қайнота ва қайноналар, фарзандлар, ука ва сингиллардан иборат кўп бўғинли хонадон. Унинг ҳар бир аъзоси ўз мавқеига эга, шу оиланинг ички интизомига буйсуниб яшайди. Шу маънода оила жамият ичидаги жамиятдир. Бу жамиятнинг ўз салтанати бор: Бунда минглаб тасодифлар жараёнида эр - хотин муҳаббати синовдан ўтади, шу синов жараёнида улар бир - бирларини чуқурроқ тушуна боради, бир - бирларини қадрлашни ўрнига қўядиган бўлади, бир - бирларига кечиримли бўлишади, эр - отага, хотин-онага айланади, фарзандларни тарбиялаб элга қўшади, орзу - хавас кўради. Шу манода оила инсон ҳаётига тўкислик бахш этади, жамиятнинг муқаддас маскани сифатида садоқат сарчашмасига айланади. Оила ана шу асосларга таянган ҳолда кишилик тафаккури ва ижтимоий ҳаракатининг улуғ кашфиёти бўлди. Демак, оила-жамиятнинг асосий бўғини, ячейкаси бўлиб, унда эр - хотинлик, ота - оналик, фарзандларнинг ва туғишганларнинг ўзаро шахсий қариндошлик ва мулкий мақсадлари, манфаатлари ва ҳуқуқлари билан боғлиқ муносабатлар мужассамлашгандир. Кишилар учун муқаддас даргох бўлган оила инсонларнинг табиий, иқтисодий, ижтимоий, ҳуқуқий ва маънавий муносабатлари замирида вужудга келади. Албатта оила жуфтлик қонуни асосида юзага келади. Бу жараёнда энг аввало иккала жинс ўртасидаги келишув, яъни никоҳ асосий рол ўйнайди. Чунки оила тақдири расмий - никоҳий тус олишидан бошланади, шундагина эр - хотин олдида, хотин эр олдида, улар ота - она сифатида фарзандлару қавм - қариндошлар, маҳалла - кўй, қисқаси жамият олдида, ўз навбатида фарзандлар ҳам ўз ота - оналари ва эл олдида маъсулият сезадилар ва бурчли эканликларини ҳис этиб яшайдилар.


Download 341.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling