Falsafa 3-joriy nazorat topshirig’i ahmadjonov elbek 651– 22 gr 11-мавзу. Мулоҳаза. Хулоса чиқариш режа


Download 341.14 Kb.
bet37/113
Sana18.12.2022
Hajmi341.14 Kb.
#1031419
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   113
Bog'liq
AHMADJONOV ELBEK


Эпиктетнинг фикрига кўра, бахт, хақиқий саодат-фазилатда, фазилат эса бйтйнлай инсоннинг ижодидир, зеро уни инсон шакллантиради. Файласуф ўзинг ёқтирмайдиган шароитни ўзгаларга раво кўрма, агар қул бўлишни истамасанг, атрофингда қуллика юл берма, деган фикрни илгари суради.


Шундай қилиб, Қадимги Румо ахлоқшунослари хам инсон ҳатти-харакатлари муаммосини ўртага ташлайди ва инсоннинг оламдаги ўрни хамда хаётнинг мақсадини белгилашга интиладилар. Бундай- интилиш, айни пайтда, бйтйн Қадимги дунё мймтоз ахлоқшуносларига хосдир. Хуллас, Қадимги дунёнинг мймтоз ахлоқшунослари оддий ахлоқ-одоб қоидалари, панд-ўгитлар ва ҳикматлардан тортиб, то ахлоқшунослик назарияси тизимигача яратдилар. Шй мерос ханузгача ўз таъсир кучини йўқотгани йўқ, ҳанузгача жаҳон ахлоқшунослиги кўп холларда ўша тушунчалар ва тамойилларга янгича ёндошув асосида тараққий этиб келмоқда.


Шу ўринда яна бир, хозиргача этарли эътибор қилмай келинаётган масалага ойдинлик киритишни мақсадга мувофиқ деб ўйлаймиз. Бу - Қадимги Юнон тафаккури билан ўрта аcплап мусулмон Шарқи фалсафасининг - хусусан ахлоқшунослигининг боғлиқлиги масаласи. Нима учун бизнинг аллома аждодларимиз Қадимги Шарқ, жумладан, Хинди-Хитой минтакаси мутафаккирлари изидан эмас, Оврўпалик юнонлар изидан бордилар, Суқрот ва Афлотунни ўргандилар, кўкларга кўтардилар, Арастуни эса энг улкан устоз – биринчи муаллим деб атадилар?


Гап шундаки, мусулмончиликнинг асоси тавхидда - яккахудоликда.Оллоҳ ягона, унинг шериги йўқ ва бўлиши мумкин эмас. Қадимги Юнон мутафаккирлари айнан ана шу тавхид йўлидан бордилар. Биринчи бўлиб бу масалани Суқрот аниқ ўртага ташлади. У ўлимга махкум этилганида, унга юнонлар худоларини хурмат қилмаганлиги, ёшларни бошка йўлга (аслида тавхид йўлига) буриб юбораётгани айб қилиб қўйилади. Суқротнинг ўлими олдидаги сўнгги гапи хам шуни тасдиқлаб туради, сикута ичгач: “Мен Унинг (уларнинг эмас! -А Ш.) ёнига кетяпман!”, дейди у. Шунингдек, Афлотуннинг ғоялар, оламий пуҳ эманация хақидаги фиқплари хам тўғридан- тўғри якка худолик масаласига бориб такалади, лекин Суқрот ва Афлотун тавҳидни фалсафий-назарий нйқтаи назардан исбатлашни уз олдига вазифа қилиб қўймадилар, бунга уринмадилар. Бу ишни Арасту уддалади. У узининг машҳур “Метафизика” асарида Худонинг яккалигини жисмсиз, хеч нарса томонидан харакатга келмайдиган, аксинча, биринчи харакатга келтирувчи куч эканини назарий исботлаб берди. Уни “Олий шакл” (форма) деб атайди. Арасту талқинида Худо олам ва барча оламий жараёнларнинг мақсади хисобланади, у юқорида келтирганимиздек, Олий тафаккур, тафаккур ҳақидаги Тафаккурдир.


Download 341.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling