Falsafa 3-joriy nazorat topshirig’i ahmadjonov elbek 651– 22 gr 11-мавзу. Мулоҳаза. Хулоса чиқариш режа


Download 341.14 Kb.
bet40/113
Sana18.12.2022
Hajmi341.14 Kb.
#1031419
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   113
Bog'liq
AHMADJONOV ELBEK

Хўш, никоҳ нима? Никоҳ ҳам арабча сўз бўлиб, "Ўзбек тилининг изоҳли луғати"да: Эр - хотинликни шариат йўли билан расмийлаштириш маросими ва шу маросимда домулла томонидан ўқиладиган шартнома маъносига эга эканлиги қайд этилган". Бошқа луғатларда ҳам никоҳ "Эр - хотинликнинг юридик (ҳуқуқий) равишда расмийлаштирилган оилавий иттифоқи, "никоҳ аҳди", "эрхотинлик, уйланиш" маъноларида ишлатилган.3 Никоҳ тўғрисида ҳам турли таърифлар бор. Шундан энг маъқули қуйидаги таърифдир: "Никоҳ икки жинсдаги шахсларнинг оилавий муносабатларда иштирок этиш учун ўзаро аҳдлашувидир".4 Никоҳ фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФХДЁ) бўлимида тузилади ва расмийлаштирилади Қонунга биноан никоҳ тузиш шартларидан энг муҳимлари

  • никоҳга кирувчиларнинг ўзаро розилиги ва уларнинг никоҳ ёшига этганликлари. Бизда йигитлар18, қизлар-17-никоҳ ёшлари қилиб белгиланган. Никоҳ тузишдан олдин икки ёш орасида гоҳ очиқ севги-мунтазам учрашувлар, аҳду-паймонлар ва орқа варотдан бир-бирини ёқтириш бўлиши мумкин. Ҳар иккала аҳволда ҳам розилик ўзгармас шарт ҳисобланади.

Муҳаммад Алайҳиссалом уйларига совчи келганда қизлари Фотимадан доимо розилик сўраганлар ва рад жавоби олганлар. Фақат Ҳазрат Али совчи қўйганларида Биби Фотима розилик берганлар. Демак, фарзанднинг розилигини олиш бизга пайғамбаримиздан қолган суннат. Ҳозирги кунда ҳам кўпгина ёшларимиз совчи орқали турмуш қурадилар. Одатда совчи келиб кетгач, йигит билан қиз учраштирилади, иккаласи бир-бирини маъқул кўрсагина тўй бўлади. Жуда кўп ҳолларда бундай ёшлар ўртасида кейинчалик ҳақиқий муҳаббат шаклланади. Абдулла Қодирий «Ўтган кунлар» романида тасвирлаган Отабек билан Кумуш ўртасидаги севгини бунинг мумтоз намунаси деса бўлади. Никоҳ ўз моҳиятига кўра аҳлоқий ҳодиса. Унда эҳтирослар ахлоққа бўйсундирилади. Оддий бирга яшашда эса табиий эхтиёжни қондириш биринчи ўринда туради. Никоҳда у иккинчи даражали мавқеъни эгаллайди. Демак, никоҳ - оиланинг фақат ҳуқуқий асоси бўлиб, эркак билан аёлнинг бир - бирига ва болаларига, яъни бир оилага мансуб кишиларнинг бир - бирлари олдида ва жамият олдида ҳуқуқ ва мажбуриятларини, ахлоқий ва ҳуқуқий маъсулиятини белгилайдиган оилавий иттифоқидир. Демак, оила никоҳ асосида вужудга келади. Лекин оила ва никоҳ айнан бир тушунчалар эмас. Оила - никоҳ ва қон-қардошлик билан боғланган кишиларнинг тарихан шаклланган иттифоқидир, энг аввало, эр ва хотин, ота - оналар билан болалар ўртасидаги муносабатлардир. Никоҳ - оиланинг фақат ҳуқуқий асоси бўлиб, бир оилага мансуб кишиларнинг, энг аввало, эр ва хотиннинг ва фарзандларнинг бир -бирлари олдида ҳуқуқ ва мажбуриятларини, ахлоқий ва ҳуқуқий маъсулиятини ифодалайди.


Download 341.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling