Никоҳнинг қонуний жиҳатлари. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва Ўзбекистон Республикасининг 1998-йил 30-апрелда қабул қилинган "Оила кодекси"да батафсил баён қилинган бўлиб, уларнинг асосий вазифалари оилани мустаҳкамлаш, оилавий муносабатларни ўзаро муҳаббат, ишонч ва ҳурмат, ҳамжиҳатлик, бир - бирига ёрдам бериш ҳамда оила олдида унинг барча аъзоларининг масъуллиги ҳисси асосида кўришдан, бирон бир шахснинг оила масалаларига ўзбошимчалик аралашишига йўл қўймаслик, оила аъзолари ўз ҳуқуқларига тўсқинликсиз амалга оширишини ҳамда бу ҳуқуқларнинг ҳимоя қилинишини таъминлашдан иборат. Оилавий турмушда ота оналар қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади ва бажарилиши уларнинг бурчлари ҳисобланади: 1) болаларга исм - шариф ва фамилия қўйиш; 2) уларнинг фуқаролигини ва миллатини белгилаш; ўз болаларига вакиллик қилиш, яъни улар хали ҳуқуқий муомалага лаёқациз эканлар, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш; 4)ўз болаларининг истиқомат жойларини белгилаш ва уларни қонунсиз ушлаб турган шахслардан талаб қилиб олиш; 5) ўз болаларини тарбиялаш, уларга нафақалар бериш ва ҳоказо. Ота-она ўз боласига қарамаса, ташлаб кетса, жиноят йўлига ўтиб бурчларини бажармаса улар оталик, оналик ҳуқуқларидан маҳрум этилиши мумкин ҳамда улар кейинчалик фарзандларидан нафақа олиш ҳуқуқларидан ҳам маҳрум бўладилар. Ўз навбатида, фарзандлар ҳам ота - оналарининг олдида ўз бурчларини бажаришлари шарт бўлиб, буларга меҳнат қобилиятини йўқотганда, касал бўлганда, боқувчисиз қолган ота - оналарга ғамхўрлик қилиш ва ҳоказолар киради.
14-МАВЗУ. АХЛОҚИЙ МАДАНИЯТ ВА ҚАДРИЯТЛАР
РЕЖА:
Асосий ахлоқий қадриятлар. Касбий одобнинг ахлоқий маданият билан уйғунлиги. Тиббий ва экологик тарбиянинг ахлоқий асослари. “Оммавий маданият”нинг ёшлар дунёқарашига таъсири. Замонавий ахлоқий тарбияда космополитизмга мойиллик.
Do'stlaringiz bilan baham: |