Falsafa 3-joriy nazorat topshirig’i ahmadjonov elbek 651– 22 gr 11-мавзу. Мулоҳаза. Хулоса чиқариш режа


Юксак ахлоқни тарбиялашда технологиянинг ижобий ва салбий таъсири


Download 341.14 Kb.
bet44/113
Sana18.12.2022
Hajmi341.14 Kb.
#1031419
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   113
Bog'liq
AHMADJONOV ELBEK

Юксак ахлоқни тарбиялашда технологиянинг ижобий ва салбий таъсири.


Маданиятнинг турлари ичида, хусусан маънавий маданият доирасида ахлоқий маданият ўзининг ниҳоятда кенг қамровлилиги билан ажралиб туради. Унинг шахс ҳаётида воқе бўлиши хилма-хил омиллар воситасида рўй беради. Чунончи, ҳаётий тажриба, тарбия, ахлоқий та лим, санъат ана шундай воситалардан ҳисобланади. Ахлоқий маданият шахсга ўзгалар билан муносабатда анъанавий ахлоқий қонун-қоидалардан ижобий фойдаланишни, уларга замонавийлик нуқтайи назардан ёндашишни, эзгулик билан ёвузликнинг фарқига боришни ва эгаллаган ахлоқий билимларини самарали татбиқ этишга ўргатади. Қисқаси, у шахснинг жамият ахлоқий тажрибаларини эгаллаш ва улардан ўз тажрибаларида фойдаламши ўз-ўзини мунтазам такомиллаштириб бориши сингари жиҳатларни қамрай олади; шу билан шахс ахлоқий тараққиётининг белгиси ҳисобланади ҳамда давлат ва жамиятдаги ахлоқий даражани юксалтиришга хизмат қилади. Ахлоқий маданият доимо замонавийдир. Яъни, у муайян замон эришган ахлоқий ютуқлар ёхуд даражанинг шахс ахлоқий ҳаётидаги кўринишидир. Тўғри, у, юқорида айтганимиздек, маънавий ахлоқий қадриятларни бутунлай инкор этмайди, лекин уларнинг замонавий шаклларда намоён бўлишини таъминлайди. М. мулозамат, такаллуф ва мурожаат одобини олайлик. Бу ахлоқий қадриятлар қадимдан мавжуд. Лекин уларнинг бугунги кундаги шакллари, дейлик, Навоий давридагидан фарқ қилади. Гарчанд, у даврдаги мулозамат, такаллуф ва мурожаат одоби ўз моҳиятини сақлаб қолган бўлса-да, бугун улардан ўша шаклларда фойдаланиш эриш туюлади, ҳазиломуз-кулгили кўннади, ҳатто истеҳзоли-киноявий урғу касб этади. Биз юқорида маданиятнинг кенг қамровлилик хусусиятини та ъкидлаб ўтдик. Зотан маданиятнинг бирор соҳаси йўқки, унда ахлоқий маданият бевосита ёки билвосита иштирок этмаган боМсин. У иқтисодий маданиятми, тиббий маданиятми, эстетик маданиятми, барибир ахлоқий маданияциз мавжуд бўлолмайди. Ҳаммасида ахлоқий маданият муомала одоби,

этикет, касбий одоб кўринишларида нафақат иштирок этади, балки маълум маънода уларнинг яшаш шартини белгилаб беради. Инсонлар токи жамият бўлиб ҳаёт кечирар эканлар, улар бирбирлари билан ахлоқий муносабатга киришмай яшашларининг иложи йўқ. Ахлоқий маданият ана шу муносабатнинг асоси, моҳиятини ташкил этади.


Download 341.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling