Falsafa 3-joriy nazorat topshirig’i ahmadjonov elbek 651– 22 gr 11-мавзу. Мулоҳаза. Хулоса чиқариш режа


Download 341.14 Kb.
bet52/113
Sana18.12.2022
Hajmi341.14 Kb.
#1031419
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   113
Bog'liq
AHMADJONOV ELBEK

Бугунги дунё бошидан кечираётган глобаллашув жараёни инсоният учун катта имкониятлар эшигини очиб бермоқда. Лекин, айрим кучлар дунёни янада мураккаблаштиришга харакат қилаяпти. Хусусан, доимо зўравонлик ва гегемонлик ҳисобидан бойлик орттириб келган кучлар

«оммавий маданият» шиори остида турли салбий ғояларни кенг тарғиб қилмоқдалар. Кимки «оммавий маданият» ортидан эргашса, ўзининг ижодий қобилиятидан йироқлашади ва тайёр маданий маҳсулотлар «истеъмолчиси»га айланиб қолади. Ўз-ўзидан равшанки, «оммавий маданият» асосан ҳаётий тажрибаси камроқ ёшларни оҳанрабодек ўзига тортади. Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти ўзининг «Юксак маънавият – энгилмас куч» номли асарида ҳақли равишда таъкидлаганидек, «Табиийки, «оммавий маданият» деган ниқоб остида ахлоқий бузуқлик ва зўравонлик, индивидуализм, эгоцентризм ғояларини тарқатиш, керак бўлса, шунинг ҳисобидан бойлик орттириш, бошқа халқларнинг неча минг йиллик анъана ва қадриятлари, турмуш тарзининг маънавий негизларига беписандлик, уларни қўпоришга қаратилган хатарли таҳдидлар одамниташвишга солмай қўймайди»52. Оммавий маданиятни ниқоб қилиб, бузуқлик ва зўравонлик сингари инсон шахсини руҳан эмирадиган ғояларни тарғиб этадиган асарларнинг ҳақиқий маданиятга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Ушбу маданиятнинг асосида аввало тижорат, моддий манфаатдорлик борлигини замонавий фан ҳам эътироф этмоқда.

Шундай экан, оммавий маданиятни ниқоб қилиб олган аксилмаданиятга, унинг дидсизлигига ва ахлоқсизлигига, инсонни ҳақоратловчи, тубанлаштирувчи маҳсулотларга қарши курашиш давр талабидир. Унутмаслик керакки, баъзи ижтимоий қатламларнинг ривожланмаган дидига «оммавий маданият»да кўп учрайдиган мазмунан саёз, сийқа ва жўн маҳсулотларнинг мос келиши ва мавжудлигини инкор этиб бўлмайди. Жаҳон тараққиёти тажрибаси шуни кўрсатадики, технологик жараёнлар ҳар қандай қудратли бўлмасин, ҳаётни олға бошлайдиган, унга маъно-мазмун бахш этадиган куч барибир, маданият ва маънавият бўлиб қолаверади.


Аслида тўғри маънодаги оммавий маданият кўпчилик ўйлаганидек, зарарли тушунча эмас. У, энг аввало, бир-биримизга «Ассалому алайкум» дея тинчлик тилашимиздан бошланади. Халқимизнинг минг йиллар синовидан ўтган байрамлари, тўйлари, халқ оғзаки ижоди, бир сўз билан айтганда, омма учун маданиятга айланиб улгурган барча қадриятлар ижобий маънодаги оммавий маданият намуналари ҳисобланади. «Оммавий маданият» асосини эса «Биз» деган тушунча эмас, «Аввал менинг ўзим, кейин бошқалар» деган ғарбона эгоцентризм ғояси ташкил этади.

Download 341.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling