Falsafa 3-joriy nazorat topshirig’i ahmadjonov elbek 651– 22 gr 11-мавзу. Мулоҳаза. Хулоса чиқариш режа


Download 341.14 Kb.
bet50/113
Sana18.12.2022
Hajmi341.14 Kb.
#1031419
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   113
Bog'liq
AHMADJONOV ELBEK

Булардан ташқари, муаллимлик одоби, ҳуқуқ-тартибот ходимлари одоби, муҳандис одоби сингари бирқанча касбий одоб турлари борки, улар ҳам жамиятда ахлоқий муносабатлар силсиласида муҳим аҳамиятга эга. Шуни айтиш керакки, барча касбий одоб қонун-қоидаларининг та ъсир доираси, миқёси бир хил эмас. Баъзи бир касбий одобнинг бузилиши оддий одобсизлик доирасидан чиқиб, ахлоқсизликка айланиб кетади. Масалан, раҳбарлик одобидаги баъ зи нуқталарга тўхталайлик. Раҳбар қуйи лавозимдагиларга менсимай, қўпол муносабатда бўлиши, ўзига ишониб топширилган ҳудуд ёки ташкилотдаги оддий одамлар арз-додига, орзу-истакларига

тўраларча қараши одобсизликка кирса, унинг шахсий бойлик орттириши йўлида коррупсия воситасида мамлакат, вилоят ёки ташкилот манфаатларини қурбон қилиши ахлоқсизлик, нафақат раҳбарлик касбига, балки Ватанга ҳам хиёнат тарзида баҳоланиши мумкин. Баъзан касбий одобнинг касбий ахлоқ деб аталиши ҳам ана шундан. Раҳбарликнинг ахлоқий жиҳатлари, раҳбар борасида Ислом Каримовнинг мана бу фикрлари бағоят ибратлидир: «Оддий одамларнинг раҳбарларга муносабати икки фуқаро ўртасидаги муносабатгина эмас. Айни пайтда у жамиятда қарор топадиган маънавий- руҳий, сиёсий-ахлоқий муҳитни ҳам яратади. Ҳақиқий раҳбар одамларнинг кўнглига йўл топиб, уларни эзгуликка, яхшиликка, яратишга даъват этади»51. Юқорида келтирилганлардан кўриниб турибдики, касбий одоб муаммоси, баъзилар ўйлаганидек, ахлоқшуносликнинг майда масалаларидан эмас. Уни ҳар томонлама о ърганиш, касбий эркинлик ва касбий бурч муносабатини тадқиқ этиш ХХИ аср ахлоқшунослигида муҳим о ърин эгаллаяжак. Зеро, касбий одоб шахс ва жамият ахлоқий ҳаётида о ъзини амалий ахлоқ тарзида намоён этувчи маънавий ҳодиса сифатида баҳоланиши лозим. 4. Ахлоқий тарбия ҳамда унинг йўллари ва воситалари

Инсоннинг ахлоқий ҳаёти унинг ахлоқий тарбияси билан чамбарчас боғлиқ. Зеро, ахлоқий тарбия инсоннинг шахс бўлиб етишувини та ъминлайдиган узлуксиз жараёнлардан бири. Унда индивид ахлоқий қадриятларни англаб етади, ўзида ахлоқий фазилатларни барқарор этади,ахлоқий тамойиллар ва меъёрлар асосида яшашга ўрганади. Ахлоқий тарбия инсоният тарихи мобайнида икки муҳим масалага жавоб излайди: булардан бири — қандай яшамоқ керак, иккинчиси — нима қилмоғ-у, нима қилмаслик лозим. Ана шу саволларга жавоб излаш жараёни ахлоқий тарбиянинг амалий кўринишидир. Тарбия она қорнидан бошланади деган гап бор. Унинг асл маъноси, аввало, ота- онанинг ўзи ахлоқий тарбия кўрган бўлиши керак дегани. Зеро, қуш инида кўрганини қилади: ота- она оилада юксак ахлоқ намунасини кўрсатиши лозим. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш жоизки, ахлоқийлик инсонда фақат ахлоқий тарбия воситасидагина вужудга келади, деган моддиятчилик қарашлари кўп йиллар мобайнида ҳукмронлик қилиб келди. Тўғри, ахлоқий тарбиянинг аҳамияти ниҳоятда катта. Лекин ахлоқийлик инсонга унинг инсонийлик белгиларидан энг муҳими сифатида ато этилган илоҳий неъмат. Шу маънавий неъмат асосни ахлоқий тарбия ёрдамида такомиллаштирамиз. Акс ҳолда маймун ва итлардан ҳам ахлоқий мавжудот тарбиялаб етказишимиз мумкин бўлур эди.


Download 341.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling