Falsafa 3-joriy nazorat topshirig’i ahmadjonov elbek 651– 22 gr 11-мавзу. Мулоҳаза. Хулоса чиқариш режа


Download 341.14 Kb.
bet46/113
Sana18.12.2022
Hajmi341.14 Kb.
#1031419
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   113
Bog'liq
AHMADJONOV ELBEK

ҳ.к. Тил софлигининг учинчи бузилиши эса бир тилда сўзлашган ҳолда ўша тилдаги “паразит” сўзларни қўллашда кўринади. М., «анақа» «ҳалигиндай» ва ҳ.к. Муомаладаги бундай тил софлигининг бузилишлари ҳамсуҳбатларга билинмаса ҳам, четдан кузатган одамга ниҳоятда хунук кўринади. р , Муомала одобида “сиз” ва “сен”нинг ўз ўрнида қўлланилиши ҳам аҳамиятга эга. Хусусан, ота-она, ака-опа ёки бошқа ёши катта одамлар учинчи шахс бўлганида уларга нисбан бирликдаги «у» олмошини эмас, ҳурматни англатувчи “улар” ёки “у киши” шаклини қўллаш одобдан. М., «Отам шундай деди» эмас, «Отам шундай дедилар», «У киши шуни хоҳлаяптилар» ва ҳ.к. Суҳбат пайтида тинимсиз ҳаракатда бўлиб туриш, қўлни пахса қилиб

гапириш ёки суҳбатдошининг ёшини назарга олмай, уни оёқни чалкаштириб ўтирган ҳолда тинглаш, биров жон куйдириб сўзлаётганда эснаш в.б. шунга ўхшаш ҳолатлар ҳам муомаладаги одобсизликни билдиради.

Муомала одобининг яна бир «кўзгуси», бу - инсоний қараш, нигоҳ, сўзсиз — новербал ҳаракатлар. Маълумки, одамнинг қарашида, юз ифодасида, қўл ҳаракатларида унинг қай сабаблардандир тилга чиқмаган, сўзга айланмаган ҳиссиёти, талаблари ўз аксини топади. Чунончи, суҳбатдошининг гапини охиригача эшитмай, қўл силтаб кетиш муомаладаги маданияцизликни англатади. Баъзан қараб қўйишнмгўзи сўздан ҳам кучлироқ таъсир кўрсатади. Дейлик, бир қурувчи уста ўз шогирдининг хатти-ҳаракатларидан норозилигини билдириш учун бош чайқаб жилмайиб қўйиши мумкин. Иккинчи уста эса, бир лаҳза ўқрайиб қараш билан муносабатини ифодалайди. Биринчи уста юз ифодаси ва хатти-ҳаракати билан: «Оббо шоввоз-эй, сал шошилибсан- да, ҳа, майли, зарари йўқ, шунақаси ҳам бўлади», деган маънони англатса, иккинчи устанинг қарашидан: «Яна ишни расво қилибсан-ку, падарлаънат, қачон одам бўласан?!», деган сўзларни уқиш мумкин. Шубҳасиз, биринчи уста муомалада одобга риоя қилган бўлса, иккинчиси унинг акси — шогирдининг эмас, ўзининг одобсизлигини кўрсатмоқда. Умуман олганда, муомала одоби кишиларнинг насиҳат қилмасдан ва одоб ўргатмасдан бирбирига таъсири, тарбия ва ўз-ўзини тарбия воситаси сифатида диққатга сазовор. Шу сабабли ёшларимизда муомала одобини шакллантириш ҳозирги кунда жамиятимиз олдида турган муҳим вазифалардан. Бунда ота-онанинг, маҳалла-кўйнинг таъсири катта. Ундан фойдалана билиш керак. Зеро, ахлоқий комилликка эришиш муомала одобини эгаллашдан бошланади.


Download 341.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling