Falsafa 3-joriy nazorat topshirig’i ahmadjonov elbek 651– 22 gr 11-мавзу. Мулоҳаза. Хулоса чиқариш режа


Download 341.14 Kb.
bet51/113
Sana18.12.2022
Hajmi341.14 Kb.
#1031419
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   113
Bog'liq
AHMADJONOV ELBEK

Шундай қилиб, ахлоқий тарбия инсон фарзандини такомилга, комилликка етказиш йўлларидан бири. Унинг воситалари кўп. Уламинг бир қисми анъанавий тарбия воситалари бўлса, яна бир қисми замонавий воситалар. Одатда, ҳар икки турдаги воситалардан фойдаланилади. Чунончи, мактабгача бўлган ахлоқий тарбияда эртак ва ривоятлар воситасидаги ан анавий тарбия билан ўйинчоқлар ва ўйинлар воситасидаги замонавий тарбия муваффақиятли қўлланилади; бунда бола қизғанчиқлик, ғирромлик қилмасликка, ҳалол бўлишга ўйинлар ёрдамида даъват этилади. Болалар ахлоқий тарбиясида телевидение, радио, қўғирчоқ театри, кино санъати катта рол о йнайди. Умуман, ахлоқий тарбиянинг энг кучли воситаси — санъат. Бу восита аҳолининг барча табақасини, турли ёшдаги шахсларни қамраб олади. Айниқса, санъатнинг бадиий адабиёт тури кенг қамровли. Эртакдан тортиб романгача бўлган жанрларда чоп этилган асарлар шахснинг ахлоқий шаклланишида улкан хизмат кўрсатадилар. Улар орқали китобхон тарбияланувчи сифатида эзгулик ва ёвузлик нималигини бадиий идрок этади; идеал танлашда ҳам уларнинг аҳамияти катта. Бундан ташқари, бадиий адабиётнинг бевосита ахлоқий тарбияга мўлжалланган ҳикоятлар, ривоятлар ва насиҳатлар мажмуалари борки, биз улами, аwал айтганимиздек, пандномалар деб атаймиз: “Калила ва Димна”,”Қобуснома”, “Гулистон”, “Зарбулмасал” сингари бундай мумтоз асарлар анъанавий ахлоқий тарбия воситаси сифатида неча асрлардан буён қанчадан қанча авлодларга хизмат қилиб келди, бундан буён ҳам шундай бўлиб қолажак. Ахлоқий тарбиянинг барча замонлар учун долзарб бўлган йўли, бу — намунавийлик тамойили. Оилада, аввало, юқорида айтилганидек, ота- она болага ахлоқий намуна бўлиши керак. Мактабда ва олий ўқув юртида муаллимларнинг та ълим бериш усулларидан тортиб, то “майдачуйда” хатти-ҳаракатларигача ўз шогирдлари томонидан шахсий намуна тарзида қабул қилинишини назардан қочирмаслик лозим. Устоз шогирдлик муносабатларидаги муомала одоби, ҳалоллик, ростгўйлик ёшлар ахлоқий тарбияси шаклланишини таъминловчи омиллардандир.

Ҳозииги пайтда ахлоқий тарбиянинг энг кучли замонавий воситаси сифатида телевидениени келтириш мумкин. У деярли барча санъат турларида яратилган асарларни экранлаштириш ва экранда кўрсатиш имконига эга. Бундан ташқари, унда махсус ахлоқий тарбияга бағишланган мунтазам кўрсатувлар ҳам бериб борилади. о ъзбек тилидаги “Оталар сўзи — ақлнинг кў зи”, “Ривоят”, “Оқшом эртаклари” сингари кўрсатувлар бунга мисол бўла олади. Шу боис телевидение ҳеч қачон енгилтакликни тарғиб этувчи қўшиқлар, салкам помографик рекламалар, инсон қалбини қаттиқлаштирадиган “ўлдир-ўИдир”лардан иборат сериаллар корхонаси бўлиб қолмаслиги керак. Ахлоқий тарбия аслида ахлоқий маданиятнинг ўзагини ташкил этади, биз ко риб о тган муомала одоби, этикет, касбий одоб сингари ахлоқий хатти-ҳаракатлар учун асос вазифасини ўтайди. Бироқ у о ъзини етарли намоён қилиши учун та ълим билан доимий алоқада бўлиши шарт. Шунинг учун биз кўпинча “таълим-тарбия” деган қўшалоқ атамани қўллаймиз. Таълим-тарбияда тарбияланувчига бола деб эмас, бўлажак комил инсон деб қараш муҳим.


Оммавий маданият”нинг ёшлар дунёқарашига таъсири. Замонавий ахлоқий тарбияда космополитизмга мойиллик.

Download 341.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling