Falsafa 3-joriy nazorat topshirig’i ahmadjonov elbek 651– 22 gr 11-мавзу. Мулоҳаза. Хулоса чиқариш режа
Download 341.14 Kb.
|
AHMADJONOV ELBEK
Умумий кўрсаткичнинг ярмидан кўпи 25 ёшгача бўлганлардан иборат.
Бундай мураккаб замонда маънавият ва маърифат масаласи нақадар долзарб, ҳал қилувчи масалага айланиб бораётганини кўпчилик ҳамон теран англаб этгани йўк. Такрор айтиш фойдадан холи эмаски, агар маънавиятни йўқотсак, ўзимизни ва ўзлигимизни йўқотиб қўйишимиз мумкин. Аксинча, маънавиятимизни янада юксалтирсак, ўзимизнинг максадвазифаларимизга этиш учун кучли ва ишончли мадад топа оламиз.Тўғри, биз демократия даврида яшаяпмиз. Жамиятимизда қизиқиш ва интилишларга ҳурмат билан қаралади. Аммо хатарли қизиқиш ва майллардан давлат ва жамият ўзини ҳимоя қилиши лозим. Бунинг учун эса, энг аввало, реклама ва оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги давлатимиз қонунларининг талаблари қатъий бажарилиши керак.Айни пайтда барчамиз ёшлар дунёқарашини кенгайтиришимиз, имкониятларини ривожлантиришимиз лозим. Масалан, «Огоҳлик» иборасининг маъноларини бугунги замон шароитидан келиб чиқиб, анча кенг миқёсда тушунишимизга тўғри келади. Яъни бугунги огоҳлик халқимиз, айниқса, ёшлар дилини, руҳиятини, ақл-идроки ва умуман маънавиятини динияқидапарастлик, жаҳолатпарастликлар хатаридан ташқари, айни пайтда, жаҳонда юз бераётган сиёсий, мафкуравий, ижтимоий, иқтисодий, маънавий ва эстетик манфаатлар йўналишидаги гоҳ ошкора, гоҳ хуфиёна курашларнинг кенг миқёсдаги хатарли жиҳатларидан, жумладан, «оммавий маданият»нинг эмирувчи таъсиридан муҳофаза қилишни ҳам ўз ичига олади.Хулоса сифатида шуни айтиш мумкинки, айрим сиёсий кучлар ўз мақсадларини миллатлар манфаатига ёт бўлган мафкурали таҳдидлар орқали амалга оширишга қаратишган. Аслида уларнинг бу харакатини бузуқлик, зўравонлик ғоялари бойлик орттириш, халқларнинг неча минг йиллик анъана ва қадриятларини қўпориш, йўқ қилишга уриниш деб баҳолаш лозим.Келажак эгаларини халқимиз маънавиятига ёт “оммавий маданият”нинг салбий таъсиридан ҳимоя қилиш бугунги куннинг энг долзарб вазифаси бўлиб қолмоқда. Бунинг учун аввало уларни миллий тикланиш ғояси, миллий маданият ва қадриятларни эъзозлаш руҳида тарбиялаш, ёшларни ахборот-ресурс марказларига, маданий-тарихий ёдгорлик масканларига, театр ва кўргазмаларга жалб этиш, баркамол авлодни билимли, соғлом ва юксак маънавий-ахлоқий фазилатга эга инсонлар қилиб тарбиялаш, улар онги ва қалбида мафкуравий иммунитетни шакллантиришда барча бирдай масъулиятни ҳис этмоғи лозим.Download 341.14 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling