Falsafa 3-joriy nazorat topshirig’i ahmadjonov elbek 651– 22 gr 11-мавзу. Мулоҳаза. Хулоса чиқариш режа
Download 341.14 Kb.
|
AHMADJONOV ELBEK
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ахлоққа гап борганда, албатта унинг муайян тузилмаси
Зеро, миллий ғоя билан умумбашарий қадриятлар мувозанатини барқарор сақлашни яшаш шарти деб билган мустақиллик мафкураси ахлоқни тўлдирувчи ва бойитувчи ҳодиса сифатида ўзининг бош мақсадини ахлоқий вазифаларга ҳамоҳанг тарзда амалга оширади. Шу боис Ислом Каримов:«Халқни буюк келажак ва улуғвор мақсадлар сари бирлаштириш, мамлакатимизда яшайдиган, миллати, тили ва динидан қатъи назар, ҳар бир фуқаронинг ягона Ватан бахт-саодати учун доимо масъулият сезиб яшашига чорлаш, аждодларимизнинг бебаҳо мероси, миллий қадрият ва анъаналаримизга муносиб бўлишига эришиш, юксак фазилатли ва комил инсонларни тарбиялаш, уларни яратувчилик ишларига даъват қилиш, шу муқаддас замин учун фидойиликни ҳаёт мезонига айлантириш - миллий истиқлол мафкурасининг бош мақсадидир», - деганида мутлақо ҳақдир.4Бундан ташқари ахлоқшуносликнинг соф «ички» вазифалари ҳам мавжудки, улар ҳақида тўхталиб ўтмаслик мумкин эмас. Энг аввало миллий-минтақавий ахлоқий тафаккурнинг тизимли, илмий холислик билан йўғирилган тарихини яратиш ва шўролар тузуми таъқиқлаган ёки унитилган ахлоқий қадриятларни тиклаш муҳим. Айни пайтда ахлоқ назариясининг долзарб масалаларини ҳал этиш, чунончи, ахлоқий тушунчаларни таснифлаштириш, туркумлаштириш, ахлоқий маданиятнинг назарий жиҳатларини ишлаб чиқиш, касбий одобнинг замонавий назарий асосларини яратиш каби мураккаб вазифалар ҳам эчимини кутмоқда.Ахлоққа гап борганда, албатта унинг муайян тузилмаси, унга асос бўлган омиллар, унсурлар тўғрисида тўхталмаслик мумкин эмас. Ахлоқ тузилмасини, одатда, уч омил-асосдан иборат деб ҳисоблайдилар. Булар - ахлоқий англаш (ахлоқий онг), ахлоқий ҳис этиш (ахлоқий ҳиссиёт) ва ахлоқий муносабатлар (ахлоқий ҳатти-харакатлар). Бази мутахассислар (чунончи, машҳур рус ахлоқшуноси А И. Титаренко) ахлоқшунослик мезоний тушунчаларини (катеторияларини), ахлоқий меёрлар ва тамойилларни ахлоқ тузилмаси тарзида тақдим этадилар. Бизнинг нуқтаи назаримиздан бу фикр унчалик тўғри эмас. Чунки мазкур тушунчалар, тамойилар ва меёрлар кўпроқ ахлоққа эмас, балки уни ўрганадиган фанга – ахлоқшуносликка тааллуқлидир. Умуман, шуни айтиш керакки, ахлоқшунослик фанида анча-мунча чалкашликлар мавжудки, уларнинг сабабини мазкур фаннинг бошқа фанларга нисбатан ахлоққа хусусиятларга эгалигидан, яни унда кўп ҳолларда илмий-назарий жиҳатларнинг илмий-амалий томонлар билан омухталашиб кетганидан қидирмоқ лозим. Шундай қилиб, ахлоқ тузилмаси уч асосий омилни ахлоқий англаш, ахлоқий акс этиш ва ахлоқий муносабатларни уз ичига олади. Айни пайтда ана шу омилларнинг тузилмадаги ўрни, тўғрироғи, мавқеи масаласида ҳам турли хил қарашлар мавжуд. Баъзи ахлоқшунослар ахлоқий англашни, бошқа бировлар ахлоқий ҳиссиётнинг ўзини асосий унсур деб талқин этадилар. Яна баъзи бировлар ахлоқий англаш - ахлоқий онгга этакчилик мавқеини берадилар. Хўш, аслида қандай қараш ҳақиқатга яқинроқ?Download 341.14 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling