Falsafa 3-joriy nazorat topshirig’i ahmadjonov elbek 651– 22 gr 11-мавзу. Мулоҳаза. Хулоса чиқариш режа


Download 341.14 Kb.
bet17/113
Sana18.12.2022
Hajmi341.14 Kb.
#1031419
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   113
Bog'liq
AHMADJONOV ELBEK

Ахлоқшунослик ва руҳшунослик. Қадимдаёқ ахлоқшуносликнинг руҳшунослик (психология) билан алоқаси алоҳида аҳамиятга эга бўлган. Зотан, бу иккала фан кишилар хаттиҳаракати, феъл-атвори ва майл-истакларини ўрганади. Лекин бу ўрганиш икки хил нуқтаи назардан олиб борилади: руҳшунослик у ёки бу хатти-ҳаракат, феъл-атвор, сабабий асос (мотив)ларнинг руҳий табиати ва шаклланиш шарт-шароитларини очиб беради, ахлоқшунослик эса руҳшунослик тадқиқ этган ҳодисаларнинг ахлоқий аҳамиятини тушунтиради. Руҳшунослик ҳиссиётлар сифатида ўрганадиган инсондаги кўпгина маънавий ҳодисалар ахлоқшунослик томонидан фалсафий-ахлоқий тушунчалар тарзида тадқиқ этилади.

Ахлоқшунослик ва социология. Ахлоқшуносликнинг ижтимоийшунослик (социология) билан алоқаси ўзига хос. Бу иккала фан инсон фаолиятини бошқаришнинг ижтимоий мурватларидан бўлмиш ахлоқни ўрганади. Лекин ахлоқшуносликнинг миқёси бу борада кенг. Маълумки, социология инсонларнинг оммавий хатти-ҳаракати ва уларнинг қонуниятларини фақат муайян ижтимоий тузум доирасидагина тадқиқ этади. Ахлоқшунослик эса, ўз моҳиятига кўра, лозим бўлганда, муайян ижтимоий тузум ёки давр доирасидан чиқиб, инсон ахлоқининг юксак ютуғи сифатида келгуси даврлар учун ҳам тарихий ва ахлоқий аҳамият касб этган шахсий, истисноли хаттиҳаракатларни ҳамда уларнинг сабабий асосларини ўрганади.

Ахлоқшунослик ва экология. Кейинги пайтларда ахлоқшуносликнинг экология билан алоқаси тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Тарихан ахлоқшунослик кўпроқ инсоннинг ўзи, ўзгалар ва жамият олдидаги мажбуриятларини таҳлил этиш билан шуғулланган, унинг табиатга бўлган муносабати диққат марказидан четда қолиб келган. Лекин кейинги даврларда, айниқса, ХХ ва ХХИ асрда табиатга нисбатан тор манфаатпарастлик доирасидаги ёндашувлар оқибатида пайдо бўлган экологик буҳрон манзарани ўзгартирди. Эндиликда глобал экологик муаммолар кўпроқ одамларнинг ижтимоий-ахлоқий нуқтаи назарларига боғлиқ экани маълум бўлиб қолди.

Шундай қилиб, ҳозирги кундаги экологик муаммоларни ҳал этишнинг кўп жиҳатлари ахлоқшунослик кўмагига бориб тақалмоқда. ХХ асрда экологик ахлоқшунослик деган махсус соҳа ҳам юзага келди. Лекин, бу-ахлоқшунослик экологияни тўлиқ ўз ичига олади, деган сўз эмас. Чунки ахлоқшуносликда ахлоқий баҳолаш ва бошқариш объэкти сифатида табиатнинг ўзи эмас, балки одамнинг табиатга бўлган муносабати майдонга чиқади.


Download 341.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling