Falsafa 3-joriy nazorat topshirig’i ahmadjonov elbek 651– 22 gr 11-мавзу. Мулоҳаза. Хулоса чиқариш режа


Download 341.14 Kb.
bet15/113
Sana18.12.2022
Hajmi341.14 Kb.
#1031419
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   113
Bog'liq
AHMADJONOV ELBEK

Бугунги кунда фалсафий фан сифатида уч йўналишда иш олиб боради, яъни ахлоқшунослик ахлоқни: 1) баён қилади; 2) тушунтиради; 3) ўргатади. Шунга кўра, у тажрибавий-баёний, фалсафий- назарий ва мезоний-меъёрий табиатга эга. Қадимгилар уни амалий фалсафа деб атаганлар. Зеро, соф назарий ахлоқшуносликнинг бўлиши мумкин эмас. У инсоният ўз тажрибаси орқали эришган донишмандлик намуналарини ҳикматлар, нақллар, матал-мақоллар тарзида баён этади, кишиларни ахлоқий қонун-қоидаларга ўргатади, уларга ахлоқнинг моҳиятини тушунтиради ва фалсафий хулосалар чиқаради. Яъни ахлоқшунослик фанида Афлотун, Арасту, Эпикур, Сицерон, Сенека, Августин, Форобий, Ибн Сино, Ғаззолий , Насафий, Спиноза, Кант, Ҳегел, Шопенҳауер, Фоербах, Киркегаард, Нитсше, Вл. Соловёв, Лосский сингари буюк файласуфлар яратган ахлоқ назариясига доир таълимотлар билан биргаликда «Панчатантра», «Қутадғу билик», «Қобуснома», Саъдийнинг

«Гулистон», Жомийнинг «Баҳористон», Навоийнинг «Маҳбуб ул-қулуб», Монтеннинг

«Тажрибанома», Ларошфуконинг «Ҳикматлар», Гулханийнинг «Зарбулмасал» каби амалий ахлоққа бағишланган асарлари ҳам ўз мустаҳкам ўрнига эга. Ахлоқшуносликнинг бошқа фалсафий фанлардан фарқи ҳам, ўзига хослиги ҳам ундаги назария билан амалиётнинг ана шундай омухталигидадир.

Ахлоқшунослик ва эстетика. Ахлоқшунослик бошқа ижтимоий ва фалсафий фанлар билан ўзаро алоқадорликда ривожланиб келмоқда. Айниқса, унинг эстетика билан алоқаси қадимий ва ўзига хос.

Аввало, инсоннинг ҳар бир хатти-ҳаракати ва нияти ҳам ахлоқийликка, ҳам нафосатга тегишли бўлади, яъни муайян ижобий фаолият ҳам эзгулик (ички гўзаллик), ҳам нафосат (ташқи гўзаллик) хусусиятларини мужассам қилади. Шу боис Суқрот, Афлотун, Форобий сингари қадимги файласуфлар кўп ҳолларда ахлоқийликни ички гўзаллик, нафосатни ташқи гўзаллик тарзида талқин этганлар. Бундан ташқари, маълумки, санъат нафосатшуносликнинг асосий тадқиқот объэкти ҳисобланади. Ҳар бир санъат асарида эса ахлоқнинг долзарб муаммолари кўтарилади ҳамда санъаткор доимо ўзи яшаётган замонда эришилган энг юксак ахлоқий даража ва унга муносабатни бадиий қиёфалар орқали бевосита ёхуд билвосита акс эттиради. Айни пайтда, бу икки фанда баъзан бир тушунчанинг икки хил кўринишини учратиш мумкин. Чунончи, эстетикасидаги улуғворлик тушунчаси, ахлоқшуносликда қаҳрамонлик тарзида тавсифланади. Шунингдек, эстетикада илдизи ахлоқшуносликка бориб тақаладиган инсон ахлоқийлиги даражаси билан боғлиқ хулқий гўзаллик деган тушунча ҳам мавжуд. Демак, эстетика ўрганаётган ҳар бир бадиий асар айни пайтда, маълум маънода, ахлоқшунослик нуқтаи назаридан ҳам тадқиқ этилаётган бўлади.


Download 341.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling