Falsafa 3-joriy nazorat topshirig’i ahmadjonov elbek 651– 22 gr 11-мавзу. Мулоҳаза. Хулоса чиқариш режа


-МАВЗУ: “ЭТИКА” ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ ВА ЖАМИЯТ ҲАЁТИДАГИ АҲАМИЯТИ. НИКОҲ ВА ОИЛАНИНГ АХЛОҚИЙ АСОСЛАРИ, УНИНГ ЁШЛАР ТАРБИЯСИДАГИ ЎРНИ РЕЖА


Download 341.14 Kb.
bet11/113
Sana18.12.2022
Hajmi341.14 Kb.
#1031419
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   113
Bog'liq
AHMADJONOV ELBEK



13-МАВЗУ: “ЭТИКА” ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ ВА ЖАМИЯТ ҲАЁТИДАГИ АҲАМИЯТИ. НИКОҲ ВА ОИЛАНИНГ АХЛОҚИЙ АСОСЛАРИ, УНИНГ ЁШЛАР ТАРБИЯСИДАГИ ЎРНИ
РЕЖА:


  1. “Этика” фанининг предмети, моҳияти ва тузилмаси. Гедонизм ва эвдемонизм таълимотининг ахлоқий аҳамияти.

  2. Ахлоқнинг пайдо бўлишига оид диний, илмий қарашлар таснифи.

  3. Никоҳ - энг қадимги ахлоқий муносабат шакли

  4. Никоҳнинг қонуний ва диний жиҳатлари.

Жўмардлик, Халоллик, Ростгўйлик, хушмуомалалик, Камтарлик.




  1. Этика” фанининг предмети, моҳияти ва тузилмаси. Қадимги юнон файласуфи Аристотел ўз даврида мавжуд фанларни таърифларкан, уларни учта гуруҳга ажратади: назарий фанларга фалсафа, математика, физикани; ижодий фанларга санъат, бадиий ҳунармандчиликни; амалий фанларга эса этика ва сиёсатни киритади. Шу тариқа Этика фалсафа доирасидан ажралиб чиқади ва мустақил фан сифатида шакллана бошлайди. Ҳозирги вақтда «Этика» ижтимоий-фалсафий фанлар тизимида ўзига хос ўринга эга бўлган фандир. «Этика» (ахлоқшунослик)–ахлоқнинг келиб чиқиши, моҳияти, хусусиятлари, жамият тараққиётидаги ўрни ҳақидаги фандир. У бошқа ижтимоий фанлар сингари ўз қонунлари ва категорияларига эга бўлиб, улар орқали ўз хулосаларини баён қилади. «Ахлоқ» сўзи аслида арабча сўз бўлиб, хулқ-атвор, юриш-туриш, тарбия деган маъноларни англатади. Ҳозирги вақтда бу тушунча жамиятнинг ахлоқий ҳаётида юз берадиган барча жараёнларнинг мажмуини акс эттиради. Жамиятнинг ахлоқий ҳаёти деб кишиларнинг ижтимоий, сиёсий ва хуқуқий фаолиятида, оиласида ва кундалик турмушида юзага келадиган ўзига хос муносабатлари шаклига айтилади. Ахлоқ тушунчасини икки хил маънода кўриш мумкин: ахлоқ умумий тушунча сифатида этиканинг тадқиқот объэктини англатса, якка тушунча сифатида инсон феъл-атвори ва хаттиҳаракатининг ўзига хос кўринишини англатади.

Хусусан «одоб», «хулқ-атвор» маъноларида ҳам ишлатилади. Аслида «ахлоқ» ва «одоб» тушунчалари бир-биридан мазмун жиҳатидан фарқ қилади.


Download 341.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling