Инсоннинг шахсий сифатини баҳона килиб тезисни алмаштириш. Бахс жараёнида мавзудан четга чикиб, оппонентнинг шахсий, ижтимоий хаёти, яхши фазилатлари ёки камчиликлари хусусида фикр юритиб, шу асосда тезисни исботланган ёки рад этилган, деб таъкидлаш тезиснинг алмашинишига сабаб булади. Бундай хатога атайлаб юл қўйилади. Тингловчиларнинг хис- туйғуларига таъсир қилиш орқали исботланмаган тезиснинг чин деб кабул килинишига уриниш хам тезисни алмаштириш хисобланади. Ортиқча ёки кам исботлашга уриниш натижасида тезиснинг алмашиниши. Фикр ортиқча исботланса, берилган тезис ўрнига ундан кучлирок тезисни исботлашга харакат килинади. Агар А ходисадан В келиб чикса, лекин В ходисадан А келиб чикмаса, унда А ходисани ифодаловчи тезис В ходисани ифодаловчи тезисдан кучлирок, булади. Масалан, “А шахс биринчи бўлиб жанжални бошламаган” деган тезис (В) оърнига, “А шахс умуман жанжал боълган эрда юқ эди” деган тезисни (А) исботлашга харакат килинади. Иккинчи тезисни исботлаб булмайди, чунки А шахснинг жанжалда қатнашганлигини коърган гувоҳлар бор. ИИ.Аргумент (асос)ларга тааллуқли хатолар: Асосларнинг хатолиги. Тезис исботланганда ёки рад этилганда хато аргументларга чин деб асосланиш натижасида аташиб ёки билмасдан мантиқий хатога юл қўйилади. Масалан, Қадимги грек файласуфи Фалес ўз талимотини ҳамма нарса сувдан пайдо бўлган, деган фикрга асосланиб яратган. Асосларни аввалдан тахминлаш шаклидаги хато. Тезис исботланмаган аргументларга асосланса, бундай аргументлар тезиснинг чинлигини исботламайди, балки тезиснинг чинлиги тахминланади, холос. “Айланма исбот этиш”деб номланувчи хато. Тезиснинг чинлиги аргументлар орқали, аргументларнинг чинлиги тезис оркали исботланса мантиқий хатога юл қўйилади. Масалан, “Сўзнинг қудрати фикр билан ўлчанади”, деган тезисни “Фикрнинг қудрати сўз билан ўлчанади”, деб исботласак, юқорида айтилган хатога йўл қўйилади. ИИИ.Исботлаш усули (демонстрация) билан боғлиқ, хатолар. “Ёлгон (сохта) исботлаш”. Агар тезис уни исботлаш учун келтирилган аргументлардан бевосита келиб чиқмаса, мантикий хатога юл куйилади. Бунда тезисга алоқадор бўлмаган аргументларга асосланилади. Масалан, “А шахс ёмон одам”, деган тезис “Тунда ёмон одамларгина кўчада юради”, “А шахс кўчада тунда юрибди” деган аргументлар билан асосланса, фикр юзаки (сохта) исботланган бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |