Falsafa 3-joriy nazorat topshirig’i ahmadjonov elbek 651– 22 gr 11-мавзу. Мулоҳаза. Хулоса чиқариш режа


Download 341.14 Kb.
bet4/113
Sana18.12.2022
Hajmi341.14 Kb.
#1031419
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   113
Bog'liq
AHMADJONOV ELBEK

Тезис - чинлиги асосланиши лозим булган хукм, у исботлашнинг марказий фигураси хисобланади; бутун диққат-эътибор унинг чинлигини кўрсатишга каратилади. Тезис бир мулохазанинг ўзидан, ёки мулохазалар тизимидан, ёки теоремалардан, ёки аниқ, фактларни умумлаштириш натижаларидан, ёки ходисаларнинг сабабини кўрсатувчи мулохазалардан ва шу кабилардан иборат булади.

Аргументлар - тезиснинг чинлигини асослаш учун келтирилган хукмлар. Аргументлар булиб фактларни қайд қилувчи хукмлар, таърифлар, аксиомалар, теоремалар, қонунлар хамда бошка эмпирик ва назарий умумлашмалар хизмат қилади. Аргумент сифатида келтирилган фактлар, албатта, ўзаро боғланган ва тезиснинг мохиятига алоқадор бўлиши лозим. Таърифлар хам чин хукмлар булиб, улардан аргумент сифатида фойдаланиш мумкин. Масалан, “Ҳаракат – бу ҳар кандай ўзгаришдан иборат”, деган таъриф чин хукмдир. Аксиомалар чинлиги ўз-ўзидан равшан бўлган, исботлашни талаб қилмайдиган фикрлардир. Инсон тажрибасида кўп марталаб такрорланганлиги учун хам уларни исботлаш зарур эмас. Теоремалар ва қонунларнинг чинлиги исботланган бўлади, уларни хеч иккиланмасдан аргумент қилиб олиш мумкин. Исботлаш усули - демонстрация тезис билан аргументлар ўртасидаги мантикдй алоқадан иборат. У хулоса чикариш шаклида булади, яъни тезис аргументлардан хулоса сифатида мантиқдан келтириб чикарилади. Исботлашнинг икки тури мавжуд: бевосита исботлаш, бавосита исботлаш. Бевосита исботлашда тезиснинг чинлиги тўғридантўғри аргументлар билан асосланади, унда тезисга зид булган хукмлардан фойдаланилмайди. Тезис кўп холларда якка ходисани ифода килиб келади ва маълум бир умумий билимдан, масалан, қонундан аргумент сифатида фойдаланилиб, унинг чинлиги асосланади.

Масалан, “Ўзбекистон - мустақил давлатдир”, деган хукм (тезис)нинг чинлиги “Ўзбекистоннинг мустақил давлат деб, эълон қилиниши, унинг халқаро миқёсда эътироф этилиши” каби асослар ёрдамида исботланади.

Бавосита исботлашда эса тезиснинг чинлиги унга зид бўлган хукмнинг (антитезиснинг) хатолигини кўрсатиш орқали асосланади. Антитезис қандай шаклда ифодаланган бўлишига қараб апагогик исботлаш ва айирувчи исботлаш фарқ қилинади.


Download 341.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling