Falsafa 3-joriy nazorat topshirig’i ahmadjonov elbek 651– 22 gr 11-мавзу. Мулоҳаза. Хулоса чиқариш режа


Download 341.14 Kb.
bet7/113
Sana18.12.2022
Hajmi341.14 Kb.
#1031419
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   113
Bog'liq
AHMADJONOV ELBEK

Аргументларни рад этиш.

Тезисни исботлаш учун оппонент томонидан келтирилган аргументлар танқид килиниб, уларнинг хатолиги ёки тезисни исботлаш учун этарли эмаслиги аниқланади. Аргументларнинг хатолиги тезиснинг хам хато эканлигини исботламайди, бунда тезис чин булиши хам мумкин: Р -> Қ, П


  1. Исботлаш усулини танқид қилиш орқали рад этиш.

Рад этишнинг бу усулида исботлашда юл қўйилган хатолар аниқланади. Бунда рад этилаётган тезис чинлигининг унинг асослаш учун келтирилган аргументлардан бевосита келиб чикмаслиги асослаб берилади. Исботлаш усулида йўл қўйилган хато аниқланганда тезис рад этилмайди, уни қайта исботлаш талаб килинади. Рад этишнинг юқорида кўрсатилган усуллари кўпинча биргаликда, бирбирини тўлдирган ҳолда қўлланилади.

Фикрни асослашда учрайдиган хатолар. Тезисга алоқадор қоидалар:

  1. Тезис мантиқан аниқ, ва равшан бўлиши керак. Бу қоида бузилса, исботлаш ёки рад этиш ўзининг аниқ предметига эга бўлмай қолади, уни амалга оширишга уриниш бехуда иш хисобланади.

  2. Тезис исботлаш ёки рад этишнинг бошидан охиригача ўзгартирилмаслиги керак. Бу қоида бузилса, “тезисни алмаштириш”деган хато келиб чикади.

Аргументларга нисбатан коидалар:

  1. Тезисни асослаш учун келтирилган аргументлар чин Хукмлар булиши ва бир-бирига зид булмаслиги лозим.

  2. Аргументлар тезисни асослаш учун этарли булиши керак.

  3. Аргументлар тезисдан мустақил ҳолда чинлиги исботланган хукмлар булиши лозим. Исботлаш усулининг қоидаси:

1.Тезис аргументлардан мантиқий тарзда келиб чикадиган хулоса бўлиши лозим. Бунинг учун исботлаш ёки рад этишда хулоса чикариш коидаларига риоя килиш зарур.

Исботлаш ва рад этиш коидаларининг бузилиши мантикий хатоларш олиб келади. Бу хатоликлар уч турга бўлинади:

1. Исботланаётган тезисга алоқадор хатоликлар:

  1. Тезисни алмаштириш. Тезис исботлаш ёки рад этиш давомида ўзгармаслиги шарт, деган қоиданинг бузилиши тезиснинг алмаштирилишига сабаб булади. Тезис атайлаб ёки билмасдан бошка тезис билан алмаштирилади ва бунда янги тезис исботланади ёки рад этилади. Тезис мазмунининг торайтирилиши ёки кенгайтирилиши хам бахс жараёнида тезиснинг ўзгаришига олиб келади. Масалан, республикамиз тараққиёти учун миллий мафкура, миллий ғоянинг аҳамияти туғрисидаги тезисни исботлаш давомида умуман жамиятга мафкура керакми ёки йўқми, деган масалани исбот этишга ҳаракат килинса, унда тезиснинг мазмуни кенгайиб кетади ва тезис алмашинади.


  2. Download 341.14 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling