Falsafa 3-joriy nazorat topshirig’i ahmadjonov elbek 651– 22 gr 11-мавзу. Мулоҳаза. Хулоса чиқариш режа
Download 341.14 Kb.
|
AHMADJONOV ELBEK
Аргументлашнинг мантиқий асосларини билиш ва бахс юритиш коидаларига амал килиш тафаккур маданиятини юкори даражага кўтариш имконини беради. Билишнинг мақсади қайд килинган ҳодисаларнинг моҳиятини тушунтиришдан иборат. Буни ҳамма вакт ҳам мавжуд тасаввурлар, принсиплар ёрдамида амалга ошириб булмайди. Билиш жараёнида маълум бир зиддиятлар, биринчи навбатда, мавжуд билимларимизнинг эришган даражаси билан янги билиш вазифаларини хал қилиш зарурияти ўртасида зиддият келиб чиқади, муаммоли вазият пайдо булади. Бундай зиддиятлар, айникса, кундалик ҳаётимизда мураккаб вазифаларни ҳал килишда, фанда эса туб бурилишлар даврида яққол намоён бўлади. Мана шундай вазият, масалан, табиатшуносликда ХИХ асрнинг охири ва ХХ асрнинг бошларида радиоактивлик ҳодисасииинг кайд килиниши, электроннинг кашф этилиши, нурланишнинг квант хусусиятга эгалигининг асосланиши ва шу каби кашфиётлар натижасида вужудга келган. Унинг моҳиятини табиатшуносликнинг, биринчи навбатда, физиканинг мавжуд қонунлари ва принсипларининг янги қайд килинган ходисаларни тушунтириш учун этарли эмаслигида, деб билмок зарур.Шуни ҳам айтиш керакки, илмий билишда муаммоли вазиятни фан тараккиётининг ички эҳтиёжлари ҳам келтириб чиқариши мумкин. Масалан, ҳозирги пайтда фанда синергетика ғоялари ва методларини тушунтириш, математикада аксиоматиканинг имкониятлари ва қўлланиш соҳаларини аниқлаш билан боғлиқ бўлган вазифаларни ҳал қилиш зарурияти янги вазиятни яратади. Билимлар тараққиётининг мантиқий шакллари: муаммо, гипотеза, назарияМуаммо - жавоби бевосита мавжуд билимда бўлмаган ва эчиш усули номаълум булган саволдир. Шунинг учун хам муаммони қўйиш ва ҳал қилиш мавжуд билимларни қайта ишлаш, баъзи ҳолларда эса, хатто, улар доирасидан четга чиқишни, янгича эчиш усули, методларини қидиришни тақозо этади. Қандай муаммоларни илгари суришни, уни мухокама килишнинг хусусиятини амалий фаолиятимиз ва билишимиз эхтиёжлари белгилаб беради.Муаммони муваффаққиятли ҳал қилишнинг зарур шартларидан бири уни туғ ри қўйиш ва аник баён килишдан иборат. Тўғри кўйилган савол, В.Гейзенберг айтганидек, муаммони эчишнинг ярмидан кўпроғини ташкил этади. Муаммони тўғри қуйиш учун муаммоли вазиятни аниқ тасаввур килишнинг ўзи этарли эмас. Бунинг учун муаммони хал килишнинг турли хил усуллари ва воситаларини хам олдиндан кўра билиш керак.Download 341.14 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling