Раддия уч хил усул билан амалга оширилади:
1) тезисни рад этиш; 2) аргументларни рад этиш; 3) демонстрацияни рад этиш. И. Тезисни рад этиш.
Тезисни рад этишнинг куйидаги усуллари мавжуд: Фактлар оркали рад этиш. Бу энг ишончли ва самарали усулдир. Бунда булиб ўтган воқеаларга, статистик маълумотларга асосланиб тезис рад этилади. Масалан, “Совет даврида Ўзбекистон тўлақонли мустақил республика бўлган”, деган тезисни рад этиш, яъни унинг нотўғри эканлигини исботлаш учун тарихий фактларга асосланамиз. Ўша даврда республика раҳбарияти бирорта муҳим масалан Москванинг рухсатисиз ҳал қила олмаганлигига далиллар келтириб, тезисни рад этамиз. Тезисдан келиб чикадиган натижаларнинг хатолигини (ёки зиддиятли эканлигини) кўрсатиш оркали рад этиш. Бунда тезисдан келиб чикадиган натижаларнинг чин эмаслиги асослаб берилади. Бу усул “бемаъниликка олиб келиш”, деб аталади. Рад этилаётган тезис вақтинча чин деб тан олинади, ундан келиб чиқадиган натижалар аниқланиб , бу натижаларнинг хақиқатга зид, нотўғри эканлиги исботланади. чиқмайди, акс холда бу бемаънилик булади. “Бемаъниликка олиб келиш” усулининг формуласи куйидагича: (а —> ) —> ((а —\ ) —> а) Тезисни антитезисни исботлаш оркали рад этиш. Рад этилаётган тезисга зид булган янги тезис (антитезис) олинади ва исботланади. Учинчиси истисно конунига мувофик, антитезиснинг чинлигидан тезиснинг хатолиги келтириб чикарилади. Масалан, И.А.Каримов “Тарихий хотирасиз келажак йўқ” номли мақоласида “Амир Темур буюк саркарда бўлган ва ёвузликлар килган”, деган тезисни шундай рад этади: “Инсон бир пайтнинг ўзида ҳам бунёдкор, ҳам ёвуз бўлиши мумкин эмас. Не-не мадрасаю масжидлар, оилй кошоналарни қурган, не-не олиму фузалоларнинг бошини силаган, Қуръони каримни ёд билган инсон ёвуз бўлмайди. Қонхўр одам “Куч – адолатда”, дейиши мумкинми?”41 Дарҳақиқат, Сохибқирон Амир Темур хомийлигида, унинг кўрсатмасига биноан яратилган боғлар, қурилган иморатлар унинг бунёдкор шахс эканлигини яққол исботлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |