Falsafa 3-joriy nazorat topshirig’i ahmadjonov elbek 651– 22 gr 11-мавзу. Мулоҳаза. Хулоса чиқариш режа


Download 341.14 Kb.
bet3/113
Sana18.12.2022
Hajmi341.14 Kb.
#1031419
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   113
Bog'liq
AHMADJONOV ELBEK

Шунга кўра далиллаш (асослаш) икки усулда намоён бўлади: а) назариялар, таълимотлар, илмий билимларга нисбат, далиллаш (асослаш), исбот ва раддия шаклида намоён бўлади; б) кундалик ҳаёт жараёнида фикрлар ҳаётий фактлар орқали тасдиқланади ёки улар танқид қилинади (қисман рад қилинади).

Далиллаш (асослаш) мураккаб жараён бўлиб, унга хилма-хил омиллар таъсир кўрсатади. Бу омилларни икки гуруҳга бўлиш мумкин:

  1. Аргументлашнинг мантиқий асослари.

  2. Аргументлашнинг ижтимоий-психологик асослари.

Далиллаш (аргументлаш) хилма-хил шаклларда намоён бўлади. Унинг дастлабки энг оддий шакллари деганда а) исботлаш ва рад этиш; б) тасдиқлаш ва шубҳа остига олиш (уни танқид қилиш) назарда тутилади. Шу билан бир қаторда унинг нисбатан мураккаб шакллари ҳам борки, буларга суҳбат, баҳс-мунозара кабиларни киритиш мумкин.

Далиллаш юзаки қараганда кишилар тафаккуридаги чин билан ёлғон, яхшилик (эзгулик) билан ёмонлик орасидаги зиддиятни бартараф қилишдек бўлиб кўринади. Лекин аслида аргументлар (далиллар) ҳаётнинг ўзидан келиб чиқади ва унда нимага хизмат қилишидан қатъий назар ишонтириш ва ишониш муҳим ўрин тутади. Аргументлаш (далиллаш, асослаш) шундай мантиқий усулки, унинг натижасида муайян фикр, қараш, назариянинг чинлиги ёки хатолиги асослаб берилади.

Исботлаш, юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, аргументлашнинг энг оддий мантиқий усули ҳисобланади.


Исботлаш ва унинг таркиби. исботлаш турлари.

Кишиларнинг амалий фаолиятдаги муваффақиятлари улар қўллаётган билимларнинг кай даражада чин булишига, яъни бу билимларнинг воқеликни қанчалик тўғри акс эттиришига боғлиқ. Хато фикрлар предметларнинг реал алоқалари ва муносабатларини бузиб кўрсатади, билишда кўп чалкашликларга олиб келади. Шунинг учун ҳам билиш жараёнида хар бир фикрни тўғри қуришга эришиш, унинг чинлигини далиллар билан кўрсата олиш, хато фикрларни эса рад кила билиш муҳим аҳамиятга эга. Фикрнинг чинлигини тасдиқлаш учун уни ходисанинг (фактнинг) ўзи билан солиштириш мумкин. Лекин кўп ҳолларда билиш жараёнида натижаларнинг чинлиги уларни илгари вужудга келган билимлар билан боғлаш орқали аниқланади. Буни амалга оширишнинг мантиқий усули исботлащдир. Исботлаш бир хукмнинг чинлигини у билан боғланган бошқа чин хукмлар ёрдамида асослашдан иборат бўлган мантиқий амалдир. Унинг таркиби уч элементдан ташкил топган: тезис, аргументлар (асослар), исботлаш усули - демонстрация.


Download 341.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling