Falsafa 3-joriy nazorat topshirig’i ahmadjonov elbek 651– 22 gr 11-мавзу. Мулоҳаза. Хулоса чиқариш режа
Download 341.14 Kb.
|
AHMADJONOV ELBEK
Ахлоқий маданият яққол кўзга ташланадиган муносабатлар кўринишидан бири, бу — этикет. У кўпроқ инсоннинг ташқи маданиятини, ўзаро муносабатлардаги ўзини тутиш қонунқоидаларининг бажарилишини бошқаради. Агар муомала одобида инсон ўз муносабатларига ижодий ёндашса, яъни бир ҳолатда бир неча хил муомала қилиш имконига эга бўлса, этикет муайян ҳолат учун фақат бир хил қоидалаштириб қўйилган хатти-ҳаракатни тақозо этади. Этикетнинг қамрови кенг, у, маълум маънода, халқаро миқёсда қабул қилинган муомала қонун-қоидаларини ўз ичига олади. Масалан, сиёсий арбоб этикети, меҳмондорчилик этикети ва ҳ.к. Этикетга риоя қилишнинг мумтоз намунасини биз тез-тез телевизор экрани орқали кўриб турамиз. Президентга хорижий мамлакатлар элчиларининг ишонч ёрлиқларини топшириш маросимларини эсланг. Унда фақат бир хил ҳолат, халқаро миқёсда ўрнатилган қоида ҳукмрон. Уни Президентнинг ҳам, элчиларнинг ҳам бузишга ҳаққи йўқ. Ёки жуда оддий, кичкина бир мисол: дастурхонда тановул пайти, пичоқни ўнг қўлда санчиқни чап қўлда ушлаш замонавий меҳмондорчилик этикетининг қатъий қоидаларидан бири саналади — уни бузиш атрофдагиларда ҳайрат ва истеҳзо уйғотади. Шу боис этикетни одат тусига айлантирилган, қатъийлаштирилган муомала одоби дейиш ҳам мумкин.Этикетнинг бундай замонавий кўринишлари билан бирга, шундай миллий-анъанавий шакллари ҳам борки, уларсиз миллат маданий ҳаётини тасаввур қилиш қийин. Масалан, саломлашиш одобини олиб кўрайлик. Этикетнинг бу турига кўра, кўчадан ўтиб кетаётган одам, кўча бўйида ўтирганлар ёки турганларга салом бериши керак, салом берганда ўнг қўл чап кўкракда, юракнинг устида туриши, бош эса енгилта ъзимга эгилиши лозим. Кўришиш этикетида эса қўлнинг учини бериб саломлашиш кўришаётган одамга нисбатан гинахонлик, хафагарчиликм билдиради - одобдан эмас. Кўришганда ёш ёки мартаба нуқтайи назаридан катта киши биринчи бўлиб қўл узатиши лозим; аёллар билан кўришганда ҳам эркак киши томондан шундай этикет қоидаси бажарилмоғи талаб қилинади.Download 341.14 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling