Falsafa 3-joriy nazorat topshirig’i ahmadjonov elbek 651– 22 gr 11-мавзу. Мулоҳаза. Хулоса чиқариш режа
Download 341.14 Kb.
|
AHMADJONOV ELBEK
Миллий менталитетда маросимлар этикети, айниқса катта аҳамиятга эга. Тўй маросимида, хусусан, қиз билан ота-онанинг хайрлашуви, никоҳ кечасига кириб келишда куёвнинг келинни чап томонда тутиб, тўйхонага бошлаб кириши ва ҳ.к. этикет қонун-қоидалари то лиқ бажарилиши лозим. Ёки аза маросимида фотиҳага келган одамларни миллий тўн ва дўппи кийган, белбоғ боғлаган ҳолда, қўл қовуштириб, бошни бир ёнга қуйи тутган тарзда кутиб олиш қатъий қоидага асосланади. Булар, бир қарашда, этикетнинг миллий ёки касбий удум, одат, расм-русумлардан фарқи йўқ экан, деган таассурот қолдириши мумкин. Бу юзаки, ёлғон таассурот. Чунки удум, одат, расм-русумлар муайян даражадаэркинликка эга, баъзан уларни бажармаслик ҳам мумкин. Лекин этикетда бунинг имкони йўқ — этикет қонун-қоидалари мажбурийлик табиатига эга. Этикетнинг яна бир алоҳида жиҳати бор: унда одоб билан гўзалликнинг уйғунлигини кўришимиз мумкин, қатъий одоб қонун-қоидалари чиройли хатти- ҳаракатлар воситасида амалга оширилади. Демак, этикет эстетика билан ҳам боғлиқ, аниқроғи, ўзни тутиш эстетикаси талабларига жавоб беради.Шундай қилиб, этикет - такаллуфнинг майда-чуйда жиҳатларигача ишлаб чиқилган одоб қоидалари сифатида ижобий, кишининг кўзини қувонтирадиган муомала ҳодисаси. Лекин, айни пайтда, у асл ахлоқий асосини йўқотган мажбурий мулозамат тарзида ҳам намоён бо лади. этикет қоидаларини бажараётган киши аслида ўз хоҳиш-ихтиёрига қарши иш кўраётган бўлиши ҳам мумкин. Бу жиҳатдан у мунофиқликнинг бир кўринишига айланади. Масалан, сиз бирор ёққа шошилиб, дарвозадан чиқдингиз, дейлик. Рўпарангизда танишингиз ёки қо шнингиз учрайди. Сиз кўришиб, ҳол-аҳвол сўрашиб, сўнг шарқона этикетга риоя қилибУни: «Қани уйга кирамиз, чой қиламиз, бир ҳангомалашамиз», деб ичкарига таклиф қиласиз. Лекин, аслида, сиз унинг уйга киришини алсо истамайсиз, вақтингиз йўқ, ҳатто, шу учрашганда кетган вақтингизни ўйлаб, питирлаб турибсиз. Демак, сиз ўз истагингизга қарши, этикет мулозамат юзасидан ёлғон гапларни айтасиз, хунук эшитилса ҳам начора — мунофиқлик қиласиз. Шунга қарамай, умуман олганда, этикет шахсни муайян тартиб-қоидага, қандай ички руҳий шароитда бўлмасин, босиқликка, мулойимликка ва сабр-тоқатга о ъргатиши билан аҳамиятлидир.Касбий одоб Download 341.14 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling