Falsafa 3-joriy nazorat topshirig’i ahmadjonov elbek 651– 22 gr 11-мавзу. Мулоҳаза. Хулоса чиқариш режа
Download 341.14 Kb.
|
AHMADJONOV ELBEK
Ахлоқий маданият касбий одобда ҳам яққол кўзга ташланади. Чунки инсон вояга етиб, бир касбнинг бошини тутгач, о ъз касби доирасида одамлар билан мунтазам муносабатда болади. Бу муносабат, бир томондан, ҳамкасабалар даврасида рўй берса, иккинчи жиҳатдан, у касб талабига биноан учрашадиган турли тоифадаги одамлар билан юзага келади. Айни пайтда, касбий одоб ахлоқий маданиятнинг энг юксак шаклларидан бири; унинг жамият ахлоқий ҳаётидаги ўрни юксак. Шу боис касбий одобга бафуржароқ тўхталиш жоиз. Ҳар бир жамиятда муайян гуруҳлар борки, эгаллаган касблари уларни бошқа жамиятдошларига нисбатан имтиёзли даражага олиб чиқади. Кўпчилик жамият а ъзоларининг ҳаёт-мамотлари, саломатлиги, маънавий соғломлиги, ҳуқуқий ҳимояси, илмий салоҳиятининг намоён бўлиши каби омиллар о ъшандай имтиёзли касб эгаларининг касбий бурч масъулиятини қай даражада ҳис этишларига, ҳалоллик ва виждон юзасидан иш кўришларига боғлиқлиги ҳаммага маълум. Чунончи, табобат ходимини, жарроҳни олайлик. Дейлик, у ҳар бир операция кунида бир неча кишини ҳаётга қайтаради; юзлаб одамлар унинг ёрдамига муҳтож, унга умид ва ишонч, илинж билан қарайдилар. Борди-ю, шахсий манфаат йўлида жарроҳ о з беморига хиёнат қилса-чи, яъни, уни қасддан ҳалок этсачи? Ким уни шундай қилмаслигини кафолатлайди? Ёки журналистни олайлик. У шахсий манфаати йўлида, касбининг камёблигидан фойдаланиб, бегуноҳ кишилами ма навий азобга қўйиши, атайин жамият олдида шарманда қилиши ва шунинг ҳисобига ўзининг баъзи бир муаммоларини ҳал қилиб олиши мумкин эмасми? Мумкин. Зеро, то ҳақиқат юзага чиққунчаноҳақ танқидга учраган шахснинг адои тамом бўлиши ҳеч гап эмас. Хўш, жумалистнинг шундай қилмаслигини ким кафолатлайди? Шу боис бошқаларнинг қўлидан келмайдиган ишларни бажара оладиганлар фаолиятида ўзбошимчалик, манфаатпарастлик, худбинлик ва касбни суиисте мол қилиш сингари иллатларга йўл қўймаслик учун, шунингдек, улар ахлоқий даражасини юксак босқичда туришини та ъминлаш мақсадида кўп ҳолларда ўзаро қоидалар мажмуи яратилган. Бу қоидалар мажмуи, одатда, қасамёд ёки меъёрлар кў ринишини олган. Уни бузиш ўта одобсизлик ва ахлоқсизлик, ҳатто жамиятга ҳиёнат тарзида баҳоланади. Бундай қасамёдлар жуда узоқ тарихга эга. Мисол тариқасида ҳозирги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган Қадимги Юнон ҳакими Ҳиппократ (милодгача В-ИВ асрлар) томонидан қисқа ва лўнда шаклда тузилган, табобат ходимлари касбий одоби қонун-қоидалан жамланган машҳур «Ҳиппократ қасами»ни келтириш мумкин Тарихда ўз душманини даволаган табиблар ҳам кўп учрайди. Чунончи қадимги ҳинд эпоси «Рамаяна»да (ИИ аср) беҳуш ётган Лакшман бошида турган девлар шоҳининг хос табиби кечинмалари, шу жиҳатдан муҳим. Табиб олдида икки йўл бор эди. б н салтанат душманини муҳтож бемор сифатида даволаш, иккинчи йўл даволашдан бош тортиш билан уни ўлимга маҳкум этиш. Табиб узоқ мулоҳазадан сўнг табиблик одоби қоидаларига бўйсунишни - Лакшманни даволаш афзал кўради. Зеро, касбий одоб қонун-қоидалан талабига кўра, бемор тўшаги устидаги табиб учун дўст ёки душман деган тушунчалар ўз маъносини йўқотади, унинг қошида фақат тиббий ёрдамга интизор шафқатга муҳтож, заиф инсон ётади. Даволаниб ҳаётга қайтган Лакшман девлар мамлакатининг тенгсиз буюк валиаҳди Индиижидни жангда ҳалок этади ҳамда табиб фуқаро бўлган Ланка, давлатининг таназзулига йўл очади. Лекин китобхон табибни ёки сотқин демайди, аксинча, унинг маъ навий жасоратига, ҳалоллигига, касбий бурчига содиқлигига ҳайрат билан тасаннолар ўқийди. Ёки машҳур рус олими академик Андрей Сахаровннинг тақдирини олайлик. Буюк назариётчи, физик, термоядро соҳасида тенги йўқ мутахассис, водород бомбасининг асосий кашфиётчиси Ватан мудофаасини мустаҳкамлашдаги хизматлан учун ўнлаб орден ва медаллар соҳиби, икки марта Социалистик Меҳнат Қаҳрамони оброли, бадавлат бу инсонга нима етишмасди? Нега у - оммавий қирғин қуроллари, жумладан, ўзи яратган водород бомбаси синовларига очиқ баёнотлар билан қарши чиқишга аҳд қилди. Натижада қатағонларга асосланган шўролар тузуми уни илмий жамоатчиликдан ажратиб, пойтахтдан олисдаги Россия шаҳарларидан бирига бадарға қилди унинг номини матбуотда ёки китобларда қайд этлҳшинл тақиқлади. Ваҳоланки, у ҳаммадан иззатлироқ яшаши мумкм эди. Сахаров юксак ахлоқ йўлини танлади - олимлик бур чи одоби талабларини бажариш ҳар қандай бойлик, иззат-икромдан баланд қўйди. Буюк олим кашфиёти инсоннинг энг олий ҳуқуқи бўлмиш яшаш ҳуқуқига раҳна солиши мумкинлиги ва қисман солаётгани учун уни амалда қўлланилишига қарши курашди. У шўролар ҳукумати ва мафкурачилари томонидан ўзининг Ватан мудофааси қувватини сусайтиришга ҳаракат қилган салкам хиёнаткор фуқаро деб эълон этилишига, бошига беҳисоб туҳматлар, таъна-дашномлар ёғдирилишига сабот билан чидади, аҳдидан қайтмади, ёвузлик салтанати қўлида ўз олимлик истеъдодининг қўғирчоқ бўлишига, ҳарбий мурватга айланишига йўл қўймади. Охир-оқибатда у инсон ҳуқуқларининг жаҳон тан олган энг буюк ҳимоячиларидан бири сифатида бутун инсоният таҳсинига сазовор бўлди. Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин.Download 341.14 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling