Falsafa 3-joriy nazorat topshirig’i ahmadjonov elbek 651– 22 gr 11-мавзу. Мулоҳаза. Хулоса чиқариш режа
Download 341.14 Kb.
|
AHMADJONOV ELBEK
Мустақил ривожланиш йўлини танлаб янги жамият қураётган ҳар бир миллат учун ахлоқ ва миллий маданиятни сақлаш ва янада ривожлантириш – энг долзарб ва устувор вазифадир. Глобаллашувнинг ёшлар тарбиясига ўтказаётган салбий таъсири информацион воситаларнинг юксак ривожланиши натижасида интернет, уяли телефон, телекоммуникациялар ва турли ахборот нашрларининг кириб келиши, бу воситалар орқали таклиф этилаётган «қадриятлар» кўп ҳолларда ёшларимизни миллий қадриятларимиздан узоқлаштириб қўймоқда. Бошқача қилиб айтганда, «илдизи йўқ индивид»ларнинг шаклланишига олиб келмоқда. «Оммавий маданият» турли хил кўринишларининг ёшлар орасида тобора кенг тарқалиши асосан кийинишда, қизиқишларда, бўш вақтни ўтказишда, дидларнинг саёзлашувида, миллий қадриятларга муносабатда намоён бўлмоқда. Булар эса беҳаёлик ва зўравонлик, миллий қадриятларга ва ижтимоий манфаатларга беписандлик билан муносабатда бўлиш каби иллатларни келтириб чиқармоқда.Бугунги кунда ёшлар орасида тақлидчилик ҳолатларининг кучаяётганлиги кузатилаяпти. Хорижда кенг тарқалган ахлоқий ва маънавий юриш-туриш андозаларининг кинофилмлар, мода ва турли хил рекламалар орқали ёшларимизнинг онгини маълум маънода заҳарлаётганини сезиш қийин эмас. Натижада, ёшлар ўртасида китоб ўқишдан кўра компютер ўйинларининг олдида вақтини ўтказиш, мазмунан саёз филмларни томоша қилиш одат тусига кириб бормоқда.Умуман олганда, глобаллашувнинг салбий оқибатларини, «оммавий маданият» ниқобидаги аксилмаданият ва турли ғаразли, нохолис ахборотлар хуружининг таъсирини мумкин қадар камайтириш учун аҳоли, айниқса, ёшларнинг сиёсий онгини, ҳуқуқий, ахлоқий, эстетик маданиятини юксалтириш талаб этилади. Навқирон авлодни миллий ва умумбашарий қадриятларга, маданият дурдоналарига болаликдан бошлаб ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларда «оммавий маданият»га хос айрим кўринишларга танқидий муносабатни, аксилмаданиятга, турли бузғунчилик ғоялар ва ахборотларга нисбатан мафкуравий иммунитетни шакллантириш алоҳида аҳамият касб этади.Хозир инсоният ғоят чигал ва зиддиятли замонда яшаяпти. Бунинг устига, эзгу ғояларни турли ғаразли манфаатлар йўлида сохталаштиришга интилувчилар тобора кўпаймокда. Оқибатда асл мақсадлар ниқобланиб, азалий қарашларнинг маъноси атайин чигаллаштирилаяпти.Download 341.14 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling