Falsafa 3-joriy nazorat topshirig’i ahmadjonov elbek 651– 22 gr 11-мавзу. Мулоҳаза. Хулоса чиқариш режа


Download 341.14 Kb.
bet54/113
Sana18.12.2022
Hajmi341.14 Kb.
#1031419
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   113
Bog'liq
AHMADJONOV ELBEK

Мустақил Ўзбекистонимизнинг қисқа тарихий даври шуни кўрсатдики, вайронкор, бузғунчи ғоялар биринчи галда ёшлар онгини заҳарлашга қаратилган. Бунинг олдини олиш учун жамиятимизда, кундалик ҳаётимизда таълим-тарбияга, маънавий-маърифий ишларга жиддий эътибор қаратишимиз даркор.

Ғоявий-маънавий таҳдидлар нималарда аён бўлишини таҳлил қилиб кўрайлик. Бу таҳдид, биринчи галда, тили, дини, эътиқодидан катъий назар, ҳар қайси шахснинг том маънодаги озод инсон бўлиб яшашига қарши қаратилган, унинг айнан руҳий оламини издан чиқариш мақсадини кўзлайдиган мафкуравий, ғоявий ва ахборот хуружлари тариқасида юзага чиқади.

Илмий таҳлилларда ғоявий-маънавий таҳдидлар қуйидагиларда намоён бўлади:

  • аввало, инсоннинг эркинлигига дахл қилади, уни фикрий жиҳатдан қарам қилишни кўзлайди;

  • иккинчидан, инсоннинг руҳий дунёсини издан чиқаришга йўналтирилган мафкуравий, ғоявий ва ахборот хуружлари шаклида амалга оширилади;

  • учинчидан, турли ниқоблар, жозибали шиор ва ғоялар пардаси остига яширилади;

  • тўртинчидан, катта маънавий йўқотишларга олиб келади, халқларнинг миллий ва диний томирларига болта уради;

  • бешинчидан, ёт ғоя ва зарарли дунёкарашни аввало беғубор ёшларнинг онгига сингдиришга қаратилади;

  • олтинчидан, мамлакат хавфсизлиги ва миллий манфаатларига таҳдид солади, жамиятни инқирозга олиб келади.

Кўриниб турибдики,ғоявий-маънавий таҳдитлар дунёнинг барча мамлакатлари, халқлари ҳаётига дахилдор масала саналади. Демак, ғоявий-маънавий таҳдид қайси давлат ёки халққа қарши қаратилишидан қатъий назар, бутун инсониятда бирдек ташвиш ва хавотир уйғотиши керак.

Дунё бошдан кечираётган глобаллашув жараёни инсоният учун катта имкониятлар эшигини очиб бермокда. Бирок айрим ғаразли кучлар шундай ҳам мураккаб бу жараённи янада кескинлаштириш, образли қилиб айтганда, тиник сувни лойқалатиб, истаганча балиқ тутишга интилмоқда. Жумладан, ҳамиша зўравонлик ва гегемонлик ҳисобидан катта бойлик орттириб келган кучлар мана шундай талотўплардан фойдаланиб, “оммавий маданият” ғоясини кенг тарғиб этаяпти.


Жумладан, бундай кучлар ўз ниятларини амалга ошириш йўлида қуролли воситалардан фойдаланибгина қолмасдан, балки демократияни ёйиш шиори остида ахборот хуржлари орқали ҳаракат қилишмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, бугунги кунда ахбороттелекоммуникация техналогияларининг шиддат билан ривожланиши маълумотлар алмашинувининг тезлашишига олиб келди. Бунда асосан Интернет ижтимоий тармоғи этакчи ролни ўйнамоқда. Маълумотларга кўра, бугунги кунда эр юзида 2,1 млрд. интернетдан фойдаланувчилар бўлиб, унинг 44 фоизини Осиё минтақасида яшовчилар ташкил этар экан.

Download 341.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling