Falsafa 3-joriy nazorat topshirig’i ahmadjonov elbek 651– 22 gr 11-мавзу. Мулоҳаза. Хулоса чиқариш режа


Download 341.14 Kb.
bet76/113
Sana18.12.2022
Hajmi341.14 Kb.
#1031419
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   113
Bog'liq
AHMADJONOV ELBEK

Дизайннинг заруриятга айланиши нафақат замонавий илмий-техникавий равнаққа, балки оммавий ишлаб чиқариш ва умуммаданият даражасининг юксаклигига ҳам боғлиқ. Бундай шароитда харидор ўзининг эркин танлов имконияти билан ишлаб чиқариш таклиф қилган маҳсулотни рад этиши ва ўз эҳтиёжига жавоб берадиган товарни юқори баҳолаши мумкин. Яъни, харидор ўз дидига мос нарсани танлайди; харид жараёни «борига барака» тарзидаги таваккалчилик ҳолатига эмас, балки товарга фаол муносабат шаклига айланади. Ана шундай муносабатга лойиқ бўлиши учун товарнинг шакли муҳим аҳамиятга молик. Табиийки, биринчи навбатда гўзал ва улуғвор кўринишга эга нарсаларгина жамиятнинг эътиборини қозонади. Шунда товарнинг умуммезонга жавоб берадиган эстетик қадрият сифатида қабул қилиниши рўй беради ва у ишлаб чиқаришнинг харидорга, харидорнинг эса, ишлаб чиқаришга эстетик таъсирини таъминлайди.

Шуни унутмаслик лозимки, ҳар қандай конструкциячи-инженер дизайнер бўлолмайди. Инженер-конструктор, дейлик, машинани лойиҳалаштирар экан, дастлаб унинг моторидан тортиб, кузовигача бўлган қисмлари лойиҳасини чизади ва шундан кейингина уларни бир-бири билан боғлаб яхлит машина шаклига келтиради. Натижада ҳар бир қисм алоҳида «ўз ҳаётига» эга бўлади. Яъни, машина замонавийлаштирилганида (модернизация қилинганида) муайян деталларни сўнгги лойиҳа асосида, алоҳида-алоҳида алмаштириш жараёни рўй беради. Дизайнчи-инженер эса, машинани гўзаллик ва улуғворлик қонуниятларига асосланиб, бирданига муайян яхлитлик тарзида тасаввур қилади. Бу яхлитлик конструкцияга бўйсунса-да, ўзини бадиий ижод сифатида намоён этади. Шундай қилиб, конструктор-инженер мазмунни, дизайнчи-инженер шаклни яратади, яъни биринчи мутахассис – техник, иккинчиси – эстетик. Иккала фаолиятнинг уйғунлиги туфайли замонавий харидор талабига жавоб берадиган машина вужудга келади ва унда, истаймизми-истамаймизми, эстетик кўриниш яхлитлик сифатида устуворликка, харидоргирлик аҳамиятига эга бўлади. Зотан, эслайлик, Шиллер айтганидек, шакл инсонга бутунисича, мазмун – унинг муайян қисмигагина таъсир кўрсатади. Харидор эса, энг аввало инсон.


Download 341.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling