Falsafa 3-joriy nazorat topshirig’i ahmadjonov elbek 651– 22 gr 11-мавзу. Мулоҳаза. Хулоса чиқариш режа


Санъатга айланган эстетик объэкт сифатида табиат деярли барча санъат турларида ва жанрларида ўз аксини топади. Бошқачароқ айтганда, табиатни


Download 341.14 Kb.
bet74/113
Sana18.12.2022
Hajmi341.14 Kb.
#1031419
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   113
Bog'liq
AHMADJONOV ELBEK

Санъатга айланган эстетик объэкт сифатида табиат деярли барча санъат турларида ва жанрларида ўз аксини топади. Бошқачароқ айтганда, табиатни

«ўрганиш», «тушуниш» барча санъат турларига хос. Масалан, бадиий адабиётда ҳикоядан – романгача, шеърдан – достонгача табиат манзараси тасвирланмайдиган бирор жанрни топиш мумкин эмас. Ўрик дарахтининг тўрт фаслдаги ҳолати, кўкламдаги гуллаган, ёзда барг ёзиб, мева қилган, куздаги олтин рангига кирган, қишда яланғоч, шохлари найзага ўхшаган кўринишлари бадиий адабиётда ҳам, рассомликда ҳам ўз ифодасини топган. Ўзбек халқ куйи

«Чўли ироқ»да фожиавийликни, Бетховеннинг «Ойдин сонати»сида инсон қалби эврилишларининг, хаёлга чўмган қувончнинг ифодасини илғаймиз. Меъморликда япроқларнинг пештоқлардаги хандасавий жилваси, ҳайкалтарошликдаги гўзал кийикнинг тасвири дейсизми, хуллас, табиат барча санъат турларида бадиий асарни гўзаллаштириб, улуғворлаштириб турувчи омил бўлиб хизмат қилади.

Хулоса қилиб шуни айтиш лозимки, табиат эстетикасини «экологик эстетика» доирасига тиқиб қўйиш мумкин эмас, уни техника ёки меҳнат эстетикасидан кейин туради, деган гаплар асоссиз. У бугунги кунда санъатдан кейинги энг қамровли тадқиқот объэктига эга бўлган, муҳимлардан муҳимроқ эстетик назария туридир, унинг «ҳурматини жойига қўйиш” вақти аллақачон келган.


Кўриб ўтганимиз – табиат эстетикаси бизни ҳозир аввалги даврларга қараганда анча олисдан ўраб турган биологик муҳитнинг ҳаётимизни гўзаллаштиришдаги, умуман, эстетиклаштиришдаги аҳамиятини тадқиқ этса, уни инсонни «табиийлаштириш» воситаси сифатида олиб қараса, техника эстетикаси, аксинча, бугунги кунда бизга энг яқин бўлган ноосферани – техникавий муҳитни мунтазам «инсонийлаштириб» бориш муаммоларини ўрганади.

Инсон доимий равишда равнақ топиб борадиган мавжудот, узоқ давом этган инсоний тараққиётнинг маҳсули, яъни, тош асридаги ва ҳозирги одам, гарчанд иккаласи ҳам одам деб аталса-да, бир-биридан фарқ қилади. Замонавий одам ақлан, ахлоқан нисбатан юксак даражага кўтарилган, жисмонан эса, – гўзаллашган. Техникани ана шу гўзаллашган инсон яратган. Шу ўринда имом Ғаззолийнинг инсон ва унинг ижодига нисбатан айтган: «Яратилган яратганига ўхшайди”, деган сўзларини яна бир бор эслайлик. Аллоҳ инсонни яратиб, уни ўзига ўхшашини истаса, инсон ҳам ўз ижоди маҳсулининг ўзига ўхшаш бўлишини хоҳлайди. Техника инсон ижодининг маҳсули сифатида инсон қанчалик нозик, қанчалик ақлли, қанчалик гўзал бўлса, шунга қараб ўзгариб боради.


Download 341.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling