«Жалолиддин Мангуберди», «Мирзо Улуғбек» саҳна асарлари фожиа санъатига мисол бўлади.
Фожиа санъати – инсониятнинг доимий ҳамроҳи. Инсон ўз орзуларини рўёбга чиқариш учун бир умр интилади, курашади. Инсоният тараққиётининг барча босқичларида ижтимоий адолацизликлар, му-носабатлардаги хилма-хиллик, санъатда фожиали оҳанглар туғили-шига сабаб бўлади. Кулгилилик категориясида ҳам инсоннинг воқеа-ҳодисаларга муносабатларидан бири ифодаланади. Кулгили ҳолатларга фақат инсонгина кулги билан жавоб беради. Кулгилилик хунуклик билан боғлаб мушоҳада қилинади, хунукликнинг ўзи кулгили эмас, балки унинг гўзаллик даъво қилиши ва ўзини гўзаллик ўрнига қўйиши кулгилидир. Кулгилилик бошқа эстетик ҳодисалар сингари ташқи ва ички томонларни ўзида бирлаштиради. Кулгилиликнинг ички томони – кенг маънодаги ҳазил (юмор) туйғусидир. Ҳазил туйғуси шахснинг табиий ва эркин, бевосита идрок этиши натижасида хилма-хил кулгили, беўхшовликларни кўриб, англаб, уларга кулги билан жавоб бериш қобилиятининг ифодасидир. Кулги инсоннинг руҳини кўтаради. Кулгилиликнинг ҳар хил кўринишлари санъатнинг архитектурадан бошқа деярли барча турларида намоён бўлади ва комедияда ўзининг тўла эстетик ифодасини топади. Кулгилилик тушунчаси комик тушунчадан кенгроқдир. Комик воқеа ижтимоий ва эстетик аҳамиятга эга бўлган ҳодисадир. Комедияда комик матн бўлади. Гогол «Комедия учун қийшиқ бурун эмас, қийшиқ жон керак» дейди. Санъатда кулгилик турлари: Латифа – кулгили ёки энг содда комик воқеа. Пародия – ҳажвий ўхшатма. Сатира (машара) – ҳаётнинг салбий ҳодисалари устидан аччиқ кулиш. Юмор (ҳазил-ҳажв), сарказм, лоф, аския, карикатура ва ҳ.к. санъатда кулгилилик турларига мисол бўлади. Кулгилиликнинг барча шакллари қанчалик эркин намоён бўлиш имкониятларига эга бўлиб борса, шунчалик кўп аҳамият касб этади. Беозор ҳазил-ҳажв туйғуси инсон ҳаётининг кулгили томонлари, унинг барча қирра ва зарраларини илғаб олиш ва фаҳмлаш қобилиятини ўстиришга ёрдам беради ва у борган сари шахснинг маънавий-руҳий камолоти кўрсаткичи бўлиб бораверади.
Do'stlaringiz bilan baham: |