Ўрта асрнинг жуда таъсирли оқимларидан бири Европа классицизми ижодкорлари юксак санъат аслида такомил ва гўзал бўлган, ижобий эстетик қийматга эга бўлган ҳодисаларни акс эттириши керак, деб қараган эдилар. Унинг вакиллари, шубҳасиз, жуда кўп бадиий қадриятлар яратганлар. Жаҳон санъати хазинасига улкан ҳисса қўшганлар (Корнел, Расин, Баженов ва бошқалар). Лекин санъат тарақ-қиётини фақат чиройли ва юксак мавзу томон йўналтириш унинг кўламини чеклаб қўйди. Натижада воқеликдаги мавжуд бўлган гўзалликнинг кичик бир бўлаги қироллар ва саркардалар сиймолари орқали ҳаёт гўзаллиги бир томонлама тасвирланди. Оддий одамлар ҳаётининг бадиий ифодаси эса юксак санъатга лойиқ топилмади. Санъатда гўзал қиёфани акс эттириш бошқа, қиёфани нафис тасвирлаш бошқа нарса. Чернишевский воқелик гўзаллиги санъатдаги гўзалликдан юқори туришини уқтиради. У ҳаётдаги гўзаллик бирламчи, санъатдаги гўзаллик иккиламчи дейди. Чунки ҳаётда гўзаллик бўлмаса, санъатда ҳам у ифода топа олмайди. Лекин у жиддий хатога йўл қўяди. Чунки ҳақиқий санъат дунё гўзаллигини фақат сурат аксинигина эмас, балки ундаги гўзаллик моҳиятини ҳам намоён этади. Санъат ҳаётнинг бойлиги ва хилма-хиллигини, гўзаллик ва хунукликни, яхши ва ёмон хислатларни акс эттиради ҳамда унда эстетик орзу муҳим аҳамият касб этади. Санъат гўзал ва хунук нарсаларни акс эттириш мумкин. Лекин санъатнинг ўзи ҳамма вақт ҳам гўзалдир! Чунки у ўз таркибига эстетик орзу, яъни гўзалликнинг зарурий хоссасини сингдиргандир. Кўп асрлар давомида санъат эстетик орзуни рўёбга чиқаришнинг икки асосий йўналишини ишлаб чиққан: Ижобий қаҳрамон рамзини яратиш, ижобий қаҳрамон – ижодкорнинг гўзаллик ҳақидаги эстетик орзусидир. Салбий қаҳрамон – гўзалликнинг акси бўлган хунуклик, ярамаслик рамзи бўлиб, у ҳам эстетик аҳамиятга эга. Санъатда илғор эстетик орзунинг бўлиши санъат гўзаллиги билан боғлиқ зарурий, лекин ягона бўлмаган омилдир. Санъат гўзаллиги унинг ҳаққонийлигидан ажралмаган ҳолда қарор топади. Бадиий ҳақиқациз санъатда гўзаллик бўлиши мумкин эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |