Falsafa 3-joriy nazorat topshirig’i ahmadjonov elbek 651– 22 gr 11-мавзу. Мулоҳаза. Хулоса чиқариш режа


Бошқа инглиз олими Т.Хоум фикрича, улуғворлик гўзалликдан фақат ўзининг кўлами билан фарқ қилади ва ижобий ҳис-туйғулар уйғотади


Download 341.14 Kb.
bet68/113
Sana18.12.2022
Hajmi341.14 Kb.
#1031419
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   113
Bog'liq
AHMADJONOV ELBEK

Бошқа инглиз олими Т.Хоум фикрича, улуғворлик гўзалликдан фақат ўзининг кўлами билан фарқ қилади ва ижобий ҳис-туйғулар уйғотади.

И.Кант фикрича, гўзаллик ҳам, улуғворлик ҳам қўпол, соф фойда маъносидаги манфаатдан холи бўлиб, ҳамма учун умумий аҳамиятли, мақсадга мувофиқлик ва зарурлик тасаввурларини ўзида мужас-самлаштиргандир.

Улар ўртасидаги фарқлар: агар гўзаллик сифатдан олинган қониқиш орқали вужудга келса, улуғворликнинг заминида миқдор тасаввури ётади; гўзаллик ҳамма вақт жозибали, улуғворлик эса гоҳ ўзига тортади, гоҳ ўзидан қочиради ва нисбий ҳис-туйғулар қўзғайди.

Чернишевский фикрича, улуғворлик табиий ҳодисаларга ҳам хос эстетик тушунчадир. Масалан, оддий шамолдан бир неча юз марта кучли бўрон улуғвордир, пасткаш ҳисоб-китоб ва интилишлардан юз карра кучли бўлган севги улуғвордир.

Улуғворлик кўлами гўзаллик кўламидек чексиздир. Табиатда улуғворлик тимсоллари: океанлар, осмон, денгизлар, шаршаралар, тоғлар. Уларнинг умумийлиги-улканлигида, кенг кўламлигида. Улуғворлик қувонч, ҳайратланиш, тан бериш, шунингдек, баъзида қўрқув ҳиссини уйғотади.

Ижтимоий ҳаётда улуғворлик қаҳрамонлик ва мардлик билан қўшилиб кетади, уларни алоҳида- алоҳида мушоҳада этиш қийин. Улуғворликка хос эстетик ва ахлоқий сифатлар мавжуддир. Фидойилар, қаҳрамонларнинг қиёфалари бир вақтнинг ўзида ҳам улуғворликни, ҳам мардликни намоён қилади. Улуғворлик ва пасткашлик қийматлари ҳам ўзгарувчан бўлиши мумкин. Инсоннинг табиат

устидан ҳукмронлиги – яқин кунларгача улуғворлик тимсоли сифатида инъикос этиларди. Бундай муносабат экология бузилиши, Оролнинг қуриши, кишилар соғлиғининг ёмонлашишига олиб келди.

Табиат устидан ҳукмронлик қилиш эмас, балки у билан ҳамоҳанг бўлиш, ижтимоий фаол, ташаббускор, ижодкор шахсни шакллантириш – улуғворлик орзусининг асосий мазмуни.

Улуғворлик санъатда ҳар томонлама ифодаланади, чунки у санъатнинг асосий мавзуларидан биридир. Қаҳрамонлик достонлари, лирик достонлар, қаҳрамонлик мусиқа асарлари, меъморчиликда улуғворлик турлича тасвирланади.


Download 341.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling