Falsafa 3-joriy nazorat topshirig’i ahmadjonov elbek 651– 22 gr 11-мавзу. Мулоҳаза. Хулоса чиқариш режа
Download 341.14 Kb.
|
AHMADJONOV ELBEK
Инсон ҳамма эрда ва ҳар қандай даражада мавжуд табиий ҳамоҳанглик билан тўқнашар экан, у албатта табиат гўзаллигидан завқ-шавқ олади, маънавий бойлик орттиради. Ҳамма вақт ҳам табиатга эстетик муносабат ва табиатни эстетик ўзлаштириш, уни «инсонийлаштириш», табиат ҳодисаларига инсон талаб-эҳтиёжларини, мақсад-орзуларини ўтказиб татбиқ этиш билан боғланиб кетган.Инсонда табиатга қандай муносабатда бўлиш туйғуси секин-аста, инсон зоти ва табиатда ривожланиш юз бергани сари шаклланиб борган. Масалан, ибтидоий санъат манзарали тасвирларни билмаган, табиат ҳодисаларининг гўзал ёки хунук эканлигини баҳоламаган. Улар ўз диққатеътиборларини ҳаётнинг асосий манбаи бўлган нарсалар воқеа-ҳодисаларга (ҳайвонларга) қаратганлар.Кейинчалик, овчилик ўрнига (ёки у билан ёнма-ён) деҳқончилик кириб келиши, инсоннинг ишлаб чиқариш фаолияти атрофидаги табиатни ўзлаштира бошлаши билан, табиатнинг ўзи ижтимоий орзу мезонлари билан баҳоланади, инсон учун табиатнинг хунук ва гўзал томонлари аён бўла бошлайди. Гўзалликни юксак даражадаги фойдалилик тарзида инъикос этиш гўзаллик кўринишларидан фақат биттасини ўз ичига олади. Ҳозирги даврда инсоният улкан вайрон қилиш қудратига эга бўлган ишлаб чиқариш кучларига ҳам эга бўлиб қолди. Табиатга «ўзлаштириш» нуқтаи назаридан муносабатда бўлиш ёвузликдан бошқа нарса эмасдир. Инсон табиат ҳақида қайғуриб, ундан оқилона фойдаланиб, айни вақтда табиий ҳамоҳанглик сирлари ичига янада чуқур кириб бормоқда.в) Санъатда гўзаллик ифодасининг таҳлили табиатдаги, ижтимоий ҳаётдаги, турмушдагигўзалликни тушуниш учун ўзига хос калит вазифасини ўтайди. Санъат гўзалликнинг мужассамлашган ифо-даси бўлиб, худди шу маънода уни «нафосат қонунларига кўра ижод қилиш соҳаси» деб аташ ўринли бўлади. Инсон фаолиятининг бошқа соҳаларида гўзаллик қонунларига риоя қилганда гўзаллик «ёрдамчи вазифа»ни бажаради. Санъат соҳасида эса унга риоя қилмаслик санъатнинг ўзини бемаъни, моҳияциз қилиб қўяди.Санъатдаги гўзаллик – ҳаётдаги гўзалликнинг инъикоси бўлиб, гўзаллик яратувчи ижодкорларнинг бошқа одамлардан фарқи шунда-ки, у бошқалар фаҳмлай олмаган гўзалликни ҳамма эрда кўра олиш, фаҳмлаш, сезиш, ҳис қилиш қобилиятига эгадир. Санъат воқеликнинг барча эстетик қирралари ва сифатларини қамраб олади, ҳатто мудҳиш ва хунук ҳодисаларни тасвирлаётганида ҳам гўзалликни тарк этмайди.Download 341.14 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling