Falsafa 3-joriy nazorat topshirig’i ahmadjonov elbek 651– 22 gr 11-мавзу. Мулоҳаза. Хулоса чиқариш режа


Download 341.14 Kb.
bet63/113
Sana18.12.2022
Hajmi341.14 Kb.
#1031419
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   113
Bog'liq
AHMADJONOV ELBEK

Эстетик ҳис-туйғу, энг аввало гўзалликни ҳис этиш жараёнини англатади. Эстетик орзу эса гўзалликни инсон хоҳлаган у ёки бу тасаввурлар тарзида ифодалайди. Эстетик дид бўлса кўп жиҳатдан шахс ва жамият нимани гўзаллик сифатида, нимани хунуклик сифатида идрок этишида намоён бўлади. Эстетик қарашлар гўзалликнинг табиати ва моҳияти ҳақидаги фикрларни англатади.

  1. Мутафаккирларнинг айтишларига қараганда, гўзаллик ҳақида фикр юритиш ва уни баён қилиш ниҳоятда мураккаб ва машаққатли жараёндир. Гўзал, ижобий ҳис-туйғу уйғотадиган нарсани кўрсатиш осон. Лекин ўша нарса нима учун гўзал эканлигини тушунтириб бериш қийин. Гўзалликнинг табиати ва моҳияти ҳақида жуда кўп фикр-муло-ҳазаларнинг мавжудлиги унинг мураккаблиги, кўп қирралигидадир. Илмий тушунчалар тизимида ҳам гўзаллик муаммосини тушунтириш анча қийин. Шунинг учун гўзаллик муаммосига фалсафий ёндошиш зарур.

Қадимги юнон файласуфи Платон бу муаммони илк бор «Нима гўзал?» ва «Гўзаллик нима?» деган саволларга ажратиш билан тарихга гўзаллик ҳақидаги фалсафий таълимотнинг асосчиси бўлиб кирган эди. Гўзалликни у жонли, ҳиссиётли, ўзгарувчан нарсалар оламидан ажралиб қолган абадий руҳ - ғоя сифатида таърифлайди.

Гўзаллик туйғудан юқорироқ табиатга эга бўлгани учун уни фақат ақл воситасида англаш мумкин. Гўзаллик ҳақидаги бу «Платон йўналиши» Ф.Аквинский, Гегел ижодида давом эттирилди. Гегел фикрича, мутлақ руҳ–ғоя гўзалликнинг намоён бўлишидир, санъат гўзалликнинг асл маконидир, гўзаллик бу аниқ турдаги ҳодисалар камолотининг намунасидир, яъни гўзаллик мукаммаллик ва камолот билан боғлиқдир. “Шундай нарса гўзалки, агар ундаги туғма белгилар тўла тарзда намоён бўлса, шундай инсон гўзалки, агар унда яхши инсоний фазилатлар ва сифатлар мужассамлашган тарзда кўринса”. Инглиз файласуфи Д. Юм фикрича, гўзаллик нарсалар сифатини билдирмайди, балки нарсаларни мушоҳада қилаётган инсон руҳи даражасида амал қилади; яъни ҳар бир инсон руҳи ўзи белгилаган, таниган, англаган гўзалликни кўради. Бу таълимотларда гўзалликнинг маънавий мазмундорлиги масалалари акс этади.


Download 341.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling