Falsafa 3-joriy nazorat topshirig’i ahmadjonov elbek 651– 22 gr 11-мавзу. Мулоҳаза. Хулоса чиқариш режа


Жамият ривожида табиатга эстетик муносабатнинг шаклланиши. Табиатнинг эстетик жиҳатлари


Download 341.14 Kb.
bet71/113
Sana18.12.2022
Hajmi341.14 Kb.
#1031419
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   113
Bog'liq
AHMADJONOV ELBEK



Жамият ривожида табиатга эстетик муносабатнинг шаклланиши. Табиатнинг эстетик жиҳатлари.


Кейинги икки асрдан ортиқ вақт мобайнида эстетикани фақат санъат фалсафаси сифатида талқин қилиш ҳақиқатга зид экани маълум бўлиб қолди. Чунки аста-секин «санъат эстетикаси» ёнида яна бошқа «эстетикалар» пайдо бўла бошлади. Уларнинг баъзиларини эстетик фаолият, эстетик соҳа каби атамалар билан номлашга уриниб кўрдик. Бироқ бундай ёндашув доимо назарий чалкашликларга олиб келди, ҳозир ҳам ўшандай манзарани кўриш мумкин. Масалан, эстетик фаолият деганимизда санъатни тушунамиз, борингки, унга дизайнни ҳам қўшиш мумкин. Лекин табиатни ёки спортни эстетик фаолият деб айтолмаймиз, уларга тааллуқли назарияларни эстетика соҳаси дейиш ҳам қийин. Чунки моҳиятан улар эстетик фаолият эмас, балки эстетик хусусиятлар намоён бўладиган воқелик ва улар борасидаги назарияларни эстетиканинг қисмлари деб аташ ҳам уларга нисбатан тўғри эмас; бундай атама билан биз эстетика тарихи, эстетика назарияси, эстетик маданият сингари фаннинг

«катта-кичик» бўлимларини назарда тутамиз.

Ана шундай ҳар хилликлар кўпгина адабиётларда, ҳатто эстетика луғатида ҳам тез-тез учраб туради53. Улардан қутулиш мақсадида биз эстетиканинг икки қатордан иборат турларга бўлган ҳолда таснифлаштиришни мақсадга мувофиқ деб ўйлаймиз. Биринчи қаторни эстетиканинг энг миқёсли тури

  • санъат эстетикаси, иккинчи қаторни эса, қолган барча, носанъат эстетик объэктга асосланган эстетик назариялар ташкил этади. Улар – табиат эстетикаси, турмуш эстетикаси, меҳнат эстетикаси, техника эстетикаси ва спорт эстетикаси. Санъат эстетикасини алоҳида, кейинги бобларда кўриб чиқишимизни назарда тутиб, ҳозир носанъат объэктлар эстетикаси қаторидаги эстетик назариялар турларини қисқача назардан ўтказамиз.

Табиат ҳақида гап кетганда, «табиатни асраш», ҳатто «табиатни қутқариш» деган сўзларни тез- тез эшитамиз. Хўш, табиатни кимдан асраш ва қутқариш керак? Одамдан, жамиятдан. Демак, одам, марксчилар таърифлаганидек, табиатнинг бир қисми эмас, уни одам бир-бирини бўйсундирганидек бўйсундириши, «оламни тубдан ўзгартириши» мумкин эмас. Акс ҳолда, охир- оқибат инсоният, ҳайвонот ва наботот дунёси ҳалокатга маҳкум этилиши муқаррар.


Download 341.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling