Ҳақиқат ва гўзаллик бирлиги санъат тараққиётининг қонуниятларидан биридир. Шекспир «Гўзаллик қимматли ҳақиқат билан якунланиб, юз чандон гўзаллик кашф этади», дейди. Санъатдаги гўзаллик шакл ва мазмун бирлигида яхлит мушоҳада этилади. Инсон фаолиятида камолотга, гўзалликка интилиш кўп жиҳатлардан энг мувофиқ шаклни излаб топишда кўринади. Бу шакл эса фаолият бурчига, вазифасига, мазмунига мос келишини тақозо этади. Шаклнинг мазмунга мос келиши санъатдаги гўзаллик мезонидир. Гап ижтимоий аҳамиятли, ғоявий илғор, ҳаёт ҳақиқатига эга бўлган мазмун ҳақида борсагина шаклнинг мазмунга мос келишига санъат гўзаллигининг мезонларидан бири сифатида қараш мумкин бўлади. Санъатдаги гўзаллик, унинг бадиий қиммати ҳаётни ҳаққоний тасвирлаш, гуманистик ғояларни ифодалаш, шакл ва мазмун уйғунлигини яратиш билан белгиланади. Воқеа-ҳодисаларнинг объэктив эстетик аҳамиятини ифодаловчи қадрият сифатида гўзаллик субъэктив эстетик баҳолаш орқали, кишиларнинг диди ва идеаллари воситасида қабул қилинади. Эстетик тарбиянинг муҳим вазифаси-кишиларда ҳақиқий гўзалликни тушуна олиш ва қабул қилиш қобилиятини шакллантириш ва ривожлантиришдир. Улуғворлик категорияси эстетиканинг яна бир муҳим категориясидир. Қадимги эстетикада «улуғворлик» ибораси тантаналиги ва аҳамиятлилиги билан ажралиб турадиган нутқнинг алоҳида услубини тавсифлаш учун ишлатиларди. Улуғворлик муаммосига эстетик-назарий ёндашиш ИИИ аср нотиғи Лонгин ёзган «Улуғворлик тўғрисида»ги рисоладан бошланади. У улуғворликни нутқ гўзаллиги билан боғланиб кетган одатдан ташқари фикрлар ва эҳтирослар сифатида тушуниб, у инсонга ҳис- туйғули таъсир этувчи, уни қувонч ва ҳайратга солувчи куч деб уқтиради. ХВИИ аср инглиз олими Э.Бёрк фикрича, улуғворлик туйғусининг манбаи-даҳшат ёки шунга ўхшаш туйғулар кўзғатадиган барча нарсалар, воқеа-ҳодисалардир. Бёрк улуғворликни инсонга ҳис-туйғули таъсир ўтказиш шакллари ичида энг кучлиси бўлган қониқмаслик туйғуси билан боғлайди: Гўзаллик қониқиш асосидаги эстетик завқланиш бахш этса, улуғворлик даҳшат ва қониқмаслик туйғусининг вужудга келтиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |