Фалсафа фанидан 1-жорий назорат бўйича 1-курс кечки таълим талабалари диққатига эслатма


Download 12.87 Kb.
Sana04.11.2023
Hajmi12.87 Kb.
#1746554
Bog'liq
877C931E 71B5 4334 A8D7 BECDE571FDB9 ESq9f90AhuBmUjNCnFbWWd45R8


Фалсафа фанидан 1-жорий назорат бўйича 1-курс кечки таълим талабалари диққатига
ЭСЛАТМА
Ҳурматли талабалар, 1-жорий назоратда мустақил таълимни бажариш учун Фалсафа фанидан ўтилган мавзуларимиз доирасида 1 (бир) дона бадиий адабиётни ўқиб таҳлил қиласизлар ва таҳлилларингизни 5-6 бет ҳажмда (2,5- 3 варақ) компьютерда бажариб жўнатасизлар, биринчи бети титул бет ҳисобланади уни белгиланган тартибда расмийлаштирасиз, 2-бетдан мавзуни қўйиб (масалан, мавзу: “Ў.Ҳошимовнинг “Нур борки соя бор” романида фалсафий масалаларнинг ёритилиши), мавзу юзасидан режа тузган ҳолда мавзу ёритилади (масалан, юқоридаги мавзу юзасидан 4 та савол қўйилади), охирида фойдаланилган адабиётлар кўрсатилади.
Ишни платформага жойлаштириш учун уринишлар сони 2 марта қўйилган. Ишни бажариш муддати 11.11.23 йил соат 23.55 гача кўйилмоқда, ишни платформага жойлаштиришни охирги кунга тақаманг, узингизга 1-2 кун заҳира қолдиринг, охирги куни юклай олмай қолишингиз мумкин.
Бажарилган мустақил ишингиз учун 5,0 баллгача қўйилади.

илова
Мавзу: “Ў.Ҳошимовнинг “Нур борки соя бор” романида фалсафий масалаларнинг ёритилиши


Режа:
1.Асарнинг яратилишидаги шарт-шароитлар
2. Асарда Борлиқ масаласи юзасидан ҳолатларнинг ёритилиши
3. Асарда онг, инсон онги масалаларининг фалсафий ёритилиши
4. Асарда макон ва замон фалсафий масалаларининг фалсафий ёритилиши
5. Хулоса

ф.ф.н., доц. Примов М.Н.
Download 12.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling