Фалсафа жамиятнинг фалсафий таҳлили


Цивилизацияларнинг типлари


Download 87.38 Kb.
bet19/29
Sana09.06.2023
Hajmi87.38 Kb.
#1465908
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   29
Bog'liq
Жамиятнинг фалсафий тахлили (2)

Цивилизацияларнинг типлари. Ноевропача цивилизациялар анча катта гуруҳни ташкил этади (А.Тойнби таснифига кўра, бундай цивилизациялар 21 та). Бу цивилизацияларнинг аксарияти бетакрор тарзда ўзига хос ва айни вақтда умумий типологик жиҳатларга эга. Булар европача цивилизациядан анча олдин вужудга келган анъанавий цивилизациялардир. Анъанавий жамият жуда суст ривожланади ва мавжуд ҳаёт тарзини асрлар ва ҳатто минг йилликлар оша сақлашга қодир. Ноевропача цивилизацияларнинг хўжалик фаолияти қишлоқ хўжалик-ҳунармандчилик ишлаб чиқариши ва технологиясининг ҳукмронлигига асосланади. Анъанавий цивилизациянинг маънавий соҳасида диний-мифологик тасаввурлар ҳукм суради, илмий билимларнинг дастлабки шакллари асосан мавжуд фаолият турлари учун рецептура вазифасини бажаради. Ноевропача цивилизациялар эволюцияси цикллилиги ва ўзига хос институтлар ва нормаларга эга бўлган давлат вақти-вақти билан дам кучайиб, дам заифлашиб туриши билан тавсифланади. Бундай жамият ҳалокати цивилизация типини ўзгартирмайди, у ижтимоий ворисийлик механизмлари ёрдамида авлоддан-авлодга ўтади.
Европача цивилизация ижтимоий ва маданий ривожланишнинг алоҳида типи бўлиб, у Европада тахминан XV-XVII асрларда шаклланган. Унинг ўтмишдошлари антик дунё маданиятлари ва Европа христианча анъанасидир. Уйғониш даврида бу икки анъана синтези техноген цивилизациянинг теран ўзига хослигини ва унинг техника ва технология жадал суръатларда ривожланишини, одамлар ўртасидаги ижтимоий алоқалар тубдан ўзгаришини таъминлаган маданиятини шакллантирди. Унинг замирида ҳуқуқий давлатнинг вужудга келиши, шахс ўз ташаббускорлиги, фаоллиги ва мустақиллиги билан олий қадрият сифатида ижтимоий ҳаёт марказидан ўрин олиши ётади. Одамлар ўртасида мулоқотнинг фаоллашуви ва самарали коммуникация воситалари пайдо бўлиши техноген цивилизациянинг ўзига хос хусусиятларидан биридир. Маданиятда илмий оқилоналик алоҳида ўзига хос қадрият сифатида ҳукм суради. Инсон табиатни фаол ва оқилона тарзда ўзгартиришига имконият яратган қонунларнинг кашф этилиши фаннинг устунлигини тасдиқлайди. Унда янгилик ва унумдорлик, билувчи субъектнинг билими, эркинлиги ва мустақиллигини тинимсиз ошириш талаблари шаклланади.
Цивилизациянинг «европача» ва «ноевропача» типлари тушунчалари умумий, муҳим, жинс билдирувчи белгиларни қамраб олади. Мазкур типлар доирасида мавжуд турга оид фарқлар пировард натижада жаҳон тарихида европача цивилизациянинг бетакрорлигини эътироф этиш билан боғлиқ. Айрим мутахассислар фикрига кўра, у анъанавий жамият маданиятининг мутацияси натижасида вужудга келган ва инсоният тарихида унинг ўхшаши мавжуд эмас. Шунга қарамай цивилизациялар типологияси европача ва ноевропача ривожланиш хусусиятлари билан чекланмайди, чунки инсоният тарихида озми-кўпми ўхшаш бўлган кўп сонли цивилизациялар мавжуд.
Жумладан, маданий-тарихий бирлик белгисига кўра Ғарбий, Шарқий ва Жануби-Шарқий Европа мамлакатларини, шунингдек европача цивилизацияга мансуб бўлган, лекин ўз маданиятининг хусусиятига кўра фарқ қиладиган АҚШ ва Канадани фарқлаш мумкин.
Вужудга келиш ва ҳалок бўлиш даврига кўра ҳозирги замон цивилизациялари ва ўлик цивилизациялар (масалан, мексика, халдейлар ёки қадимги сомийлар цивилизацияси) фарқланади.
Цивилизациялар типологиясида маданий-диний бирлик белгиси айниқса муҳим аҳамият касб этади. А.Тойнби, С.Хантингтон ва бошқа олимлар таклиф қилган цивилизациялар таснифида диний омил муҳим рол ўйнайди. А.Тойнби таснифига кўра ҳозирги вақтда Ғарб-христиан, православ-христиан, ислом, ҳинд, Узоқ Шарқ цивилизациялари мавжуд.
О.Тоффлер, Д.Белл, К.Пекка ишлаб чиқариш кучларининг ривожланиш даражасини таснифлаш учун асос қилиб олиб, қуйидаги цивилизацияларни фарқлайдилар:
- илк цивилизация (архаик, анъанавий ёки ибтидоий жамоа);
- қишлоқ хўжалик-ҳунармандчилик цивилизацияси;
- индустриал (саноатлашган) цивилизация;
- ҳозирги постиндустриал ёки информацион цивилизация.
Ижтимоий-сиёсий ҳаёт хусусиятига кўра анъанавий, либерал ва оралиқ цивилизациялар фарқланади.

Download 87.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling