Фалсафа жамиятнинг фалсафий таҳлили


Download 87.38 Kb.
bet20/29
Sana09.06.2023
Hajmi87.38 Kb.
#1465908
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   29
Bog'liq
Жамиятнинг фалсафий тахлили (2)

Либерал цивилизация ёки Ғарб цивилизацияси маданий ва сиёсий плюрализм ҳамда жамиятнинг асосий қадрияти – ҳуқуқ тизимининг вужудга келиши билан боғлиқ. Унинг илдизлари хусусий мулк ва эркин бозор ҳукм сурган даврда вужудга келган антик цивилизацияга бориб тақалади. Ўз навбатида, бозор ва хусусий мулк индивид учун кафолатларни, мулкдор имтиёзларини, мулкдорлар гуруҳининг маъмуриятдан устунлигини, шахс эркинлиги ва ўз имкониятларини рўёбга чиқариш тамойилларини ўз ичига олган ҳуқуқий тамойиллар ва институтлар тизими вужудга келишига сабаб бўлган.
Анъанавий цивилизациялар ижтимоий ҳаётнинг варварликка чек қўйиш билан боғлиқ дастлабки шаклидан иборат. Булар барча аъзолари бевосита эмоционал мулоқот жараёнида бўлган нисбатан кичкина локал ҳамжамиятлардир. Улар жамоа қадриятларининг устунлиги, қабила оқсоқолларига нисбатан ҳурмат, ўтмишга қараб мўлжал олишга асосланган. Анъанавий цивилизациянинг ўзига хос жиҳатлари – паст малакали, лекин анча кенг бюрократияга таянувчи жабр-зулмга асосланган ҳокимият, табақаларнинг ҳуқуқсизлиги, жамоавий тузилма, ҳуқуқнинг норасолиги, индивиднинг камситилиши кабилардир.
Оралиқ цивилизация ёки ўтиш даври цивилизацияси улкан иншоотлар (тўғонлар, каналлар ва ш.к.) барпо этиш, янги ҳудудларни босиб олиш ёки ўз ҳудудини ташқи душмандан ҳимоя қилиш (масалан, Буюк Хитой девори) зарурияти туфайли вужудга келади. Натижада анъаналари ва қадриятларига кўра ҳар хил локал ҳамжамиятларнинг механик бирлашуви юз беради. Мазкур бирлашув расмий хусусият касб этади ва идрок этиш анча қийин бўлган норматив-ҳуқуқий қоидаларга мувофиқ ва жамиятни ташкил этишнинг локал ҳамжамиятлар кўниккан ҳаёт тарзига зид бўлган шаклларида амалга оширилади. Аксарият ҳолларда жамиятни бирлаштириш вазифаси давлат томонидан ва асосан куч ишлатиш йўли билан ҳал қилинади. Айни шу сабабли нормалар тизими асосан бирлаштирувчи механизм сифатидаги давлат эҳтиёжларини акс эттиради. Бундан ўтиш даври цивилизацияларига хос бўлган ҳуқуқий нигилизм келиб чиқади. Давлат қадриятлари ва локал ҳамжамиятларнинг қадриятлари асосан бир-бирига зид бўлгани боис уларнинг ўртасида тўқнашув юз бериши мумкин. Қаттиқ давлат интизоми, кўп сонли солиқлар тўлаш, амалдорларнинг ўзбошимчалиги, рекрут мажбурияти, урушларда иштирок этиш зарурияти каби давлатнинг бу талаблари аҳолининг аксарият қисмида норозилик уйғотади.
Шундай қилиб, жамиятнинг муҳим хусусиятлари ижтимоий ҳаётни ташкил этишнинг кенг кўламли шакли саналган цивилизацияга асосланади. Цивилизациялар вақтда ва маконда ўта барқарор бўлади, индивидлар ва ижтимоий гуруҳларнинг алоқаларини тартибга соладиган ва жамиятнинг моддий асосларини ҳам, маънавий асосларини ҳам белгилайдиган умумий нормаларга асосланади. Улар маданият ва ижтимоий муносабатларнинг умумий шаклларини яратиб, жамият ҳаётининг тизим ташкил этадиган муҳим асоси сифатида амал қилади. Цивилизация – авлодлар ворисийлигини таъминловчи тарихий тажриба манбаидир.
Цивилизация ижтимоий ҳаётнинг барча омилларини: маданият ва маданиятсизликни, ютуқлар ва камчиликларни ўзида бирлаштиради. Маълумки, жамият ривожланишига қараб унинг нормалари эскириб боради. Улар мазкур социумнинг ўзгарган яшаш шароитлари билан тўқнашиб, унинг мавжудлигига тўғридан-тўғри таҳдид солади. Аммо муҳими шундаки, нормалар ўз ҳолича жамиятнинг сақланишини кафолатламайди, улар мазкур нормаларга амал қилишга, улардан ўз фаолиятида фойдаланишга, уларни ўзига хос тарзда талқин қилишга қодир бўлган одамларни шакллантиришни назарда тутади. Шу сабабли маданият цивилизациянинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади.

Download 87.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling