Фалсафа жамиятнинг фалсафий таҳлили
Download 87.38 Kb.
|
Жамиятнинг фалсафий тахлили (2)
Маданият субъекти – индивид (шахс), ижтимоий гуруҳ ёки жамият. Маданият инсон имкониятларини, унинг қобилиятлари, билим ва кўникмаларини рўёбга чиқариш сифатидагина шаклланади ва амал қилади. У инсоннинг ижтимоий фазилатлари, ақли, иродаси, интилишлари, бошқа кишиларга ва ўз-ўзига, табиат ва жамиятга бўлган муносабатининг яхлит тавсифини акс эттиради. Маданият – инсоннинг руҳлантирилган фаолияти; у инсоннинг билиш қобилияти, билими, эстетик диди, иродаси, баркамоллик ва гўзаллик идеалига мувофиқ бўлган ижод қилиш қобилиятининг ривожланиш даражасини тавсифлайди. Аммо маданиятли одамнинг бош негизи ахлоқийлик ҳисобланади.
Маданият субъекти айрим индивид ёки ижтимоий гуруҳ бўлгани боис группавий ва индивидуал маданиятнинг турли-туман шакллари фарқланади. Группавий маданият деганда миллий маданият, манзилгоҳ (кичик, катта шаҳар ёки мегаполис, қишлоқ, шаҳарча) маданияти; синф, касбий гуруҳ ва ҳоказолар маданияти тушунилади. Группавий маданият муайян омиллар таъсирида ўзгаради, унинг янги шакллари вужудга келади. Масалан, ҳозирги замон жамиятида оммавий маданият ва элитар маданият алоҳида ўрин эгаллайди. Элитар маданият шахсий асосни излаш ва қарор топдириш сифатида амал қилади. У жиддий, мураккаб, ўзига хос бўлиб, новаторлик хусусиятини касб этади. Унинг маҳсулоти жамиятнинг новаторларча изланишларни тушуниш ва баҳолашга қодир бўлган интеллектуал элитаси учун мўлжалланган. Оммавий маданият вужудга келишига оммавий ахборот воситалари – газеталар, оммабоп журналлар, радио, овоз ёзиш, кинематограф, телевидение, магнитли ва видеомагнитли ёзиш воситаларининг ривожланиши замин ҳозирлади. Индивидуал маданият – инсоннинг ижтимоийлиги мезони. Инсон қандай бўлса, унинг маданияти ҳам шундай бўлади. У маданият даражаси, унинг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тушунчалари билан тавсифланади. Индивидуал маданият у ёки бу даражада тизимли хусусият касб этиши мумкин, шунингдек у кўп сонли тасодифий тарқоқ омиллар таъсирида шаклланиши ҳам мумкин. Инсон – нафақат маданият маҳсули, балки унинг бунёдкори ҳамдир. У жамиятнинг олий қадриятларини ўзлаштиргани ва рўёбга чиқаргани, уларни ўзининг ички маънавий бойлигига айлантиргани учунгина маданиятли ҳисобланади. Инсон ҳақида унинг маданият ҳақидаги фикрларига қараб эмас, балки у мазкур тасаввурларни қандай амалга оширишига қараб хулоса чиқариш мумкин. Маданият инсон фаолиятида амалга оширилган, гавдалантирилган индивидуал ва ижтимоий онг, идеаллар ва дидлар, ахлоқий ва сиёсий мўлжаллардир. Шу сабабли маданиятнинг муҳим элементи маданий фаолият ҳисобланади. Download 87.38 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling