Фалсафа жамиятнинг фалсафий таҳлили
Download 87.38 Kb.
|
Жамиятнинг фалсафий тахлили (2)
Маданий предметлилик. Инсон фаолияти – маданиятнинг зарурий элементи. У маданиятни қадриятлар яратиш жараёни сифатида тавсифлайди. Маданият фаолиятда инсон онги воситасида рўёбга чиқарилади ва ижтимоий тажриба, фаолият усуллари ва дастурларини авлодларга қолдириш учун имконият яратадиган маданий предметлиликни ўз ичига олади. Маданий предметлилик кенг тушунча бўлиб, у жамиятдаги билимлар, кўникмалар, меъёрлар ва қадриятларни гавдалантирувчи барча нарсаларни қамраб олади. У моддий маданият элементлари - моддий ишлаб чиқариш воситалари, маҳсуллари ва инфратузилмасини, рўзғор буюмлари ва шу кабиларни ўз ичига олади. Маданий предметлилик тил ва нутқда, ахлоқий хулқ-атвор ва санъат асарларида, ҳуқуқий ва сиёсий хулқ-атворда, илмий асарлар ва диний расм-русумларда мужассамлашган маънавий маданиятни ҳам қамраб олади. Моддий ва маънавий маданият бир-бири билан узвий боғлиқ. Бу боғлиқлик қуйидагиларда ўз ифодасини топади: биринчидан, ижтимоий ғоялар ва тасаввурлар ўзининг моддий ифодасини топади (тил, рамзлар, санъат асарлари ва шу кабилар кўринишида). Иккинчидан, моддий маданиятнинг ҳар қандай предметида муайян мазмун (режа, ният, кайфият, билимлар ва ш.к.) акс этади. Умуман олганда инсоннинг меҳнат фаолияти ва ўзга фаолиятда мужассамлашган маънавий дунёси маданиятнинг мазмуни ҳисобланади. Шу сабабли маданий предметлилик рамзий табиатга эга: нарсалар, санъат асарлари, имо-ишоралар ва ҳоказоларда мазкур предметларни яратган инсон мазмуни «шифрланган» бўлади. Маданият предметларини идрок этар эканмиз, биз уларнинг мазмунини «ўқиймиз» ва уларни яратган кишилар ҳақида ахборот оламиз.
Маданият билимлар, қадриятлар ва маънолар манбаи саналган ўз тилига эга. Маданий коммуникация воситалари нафақат шахслараро мулоқот тилини, балки фан, сиёсат, тарғибот, бошқарув, дин тилларини ҳам ўз ичига олади. Улар қаторига маданий коммуникация новербал воситалари – имо-ишора, мимика, уст-бош, заргарлик буюмлари, соч турмаги, татуировка ва шу кабилар ҳам киради. Маданий предметлилик онгли фаолият маҳсули бўлиб, маданиятнинг ҳар бир элементида муайян мазмун акс этади, умуман маданиятда эса кишилар кўплаб авлодларининг орзу-умидлари, билим ва иштибоҳлари, қувон ва қайғулари ўз ифодасини топади. Маданиятнинг жамият учун аҳамияти айни шу омиллар билан белгиланади. Маданий қадриятларнинг бой берилиши авлодлар ўртасидаги алоқа узилишига сабаб бўлади, жамиятни ортга улоқтириб юборади, унинг мавжудлигини хавф остида қолдиради. Download 87.38 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling