Фалсафа жамиятнинг фалсафий таҳлили


Download 87.38 Kb.
bet22/29
Sana09.06.2023
Hajmi87.38 Kb.
#1465908
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   29
Bog'liq
Жамиятнинг фалсафий тахлили (2)

Маданий универсалиялар. Маданий универсалиялар қаторига ижтимоий ҳаётнинг барча умуминсоний шакллари, чунончи: ижтимоий ишлаб чиқариш, меҳнат ва ўйин, дам олиш ва мулоқот, жамоат тартиби ва бошқарув, таълим ва тарбия, маънавий ҳаёт (ҳуқуқий ва ахлоқий онг, санъат, дин ва ҳ.к.) киради. Улар табиий муҳитни ўзгартириш борасидаги фаолият сифатида ва янги нарсани бунёд этиш шакли сифатида вужудга келади. Элементар маданият универсалиялар: ўз баданини парвариш қилиш, болаларни тарбиялаш, овқат тайёрлаш, турар жойни йиғиштириш, ўлганларни дафн этиш ва ҳоказолар ҳам мавжуд. Ҳаёт фаолиятининг мазкур шакллари барча маърифатли жамиятларнинг ҳаёт тарзига уларнинг бутун тарихи мобайнида бетакрор тарзда хосдир.
Тарихан ўткинчи элементлар жамият эволюцияси жараёнида вужудга келадиган ва йўқ бўлиб кетадиган муайян типдаги маданиятларга хос. Маданият типи ўз ижтимоий-психологик замини, аҳоли менталитети, уни вужудга келтирган цивилизация билан узвийдир. Маданият типига хос бўлган ҳаёт тарзи, қадриятларга муносабат анъаналарнинг ворисийлиги билан қувватланади. Маданиятда юз бериши мумкин бўлган ўзгаришлар зарурият тақозоси билан ёки тасодифан пайдо бўладиган янги хоссаларнинг ўзлаштирилиши билан белгиланади. Муайян типдаги маданият ранг-баранг ҳодисалари кенг доирасининг ички бирлиги уни бошқа маданият типларидан фарқлаш имконини берадиган рамзлар аппаратида (тилда ва мантиқий амалларда, руҳий стереотиплар ва бадиий стилистикада, расм-русумлар ва муомала одобида) намоён бўлади. Антик давр, Ўрта асрлар, Уйғониш даври ва ҳоказолар маданияти жамият, шу жумладан айрим халқлар тарихининг турли босқичларига мос келадиган маданиятнинг муайян-тарихий типларидир. Ўз навбатида, маданиятнинг муайян-тарихий типи кичик маданиятларни, яъни маданиятнинг этник, минтақавий ёки диний ўзига хослик билан белгиланган қисмларини ўз ичига олади.
Маданиятнинг ички тузилиши. Ҳар қандай маданиятнинг ички тузилиши унинг амал қилиш хусусиятлари билан белгиланади. Маданиятнинг борлиғи инсоният тажрибасини ўзида мужссамлаштирган алоҳида маданий предметлиликни яратувчи субъектнинг ўзига хос фаолияти билан таъминланади. Шундан келиб чиқиб маданиятнинг қуйидаги муҳим элементларини фарқлаш мумкин:
- маданият субъекти;
- инсон фаолияти;
- маданий предметлилик;
- маданиятнинг асосий функцияси – аждодлар маънавий тажрибасини сақлаш, авлоддан-авлодга ўтказиш ва ўзлаштиришни амалга ошириш билан боғлиқ одамлар ўртасидаги алоқалар.

Download 87.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling