Фалсафа ва ҳуқуқ 018/2 фалсафа ва ҲУҚУҚ Ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, фалсафий-ҳуқуқий журнал 2018/2 (№12)


Download 1.35 Mb.
Pdf ko'rish
bet120/128
Sana04.02.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1158186
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   128
Bog'liq
5e10401c8d8bc

Фалсафа ва ҳуқуқ 2018/2
127 
инглиз тилида фикрни баён этиш билан жамиятдаги социал дифференциация (ажралиб 
туриш)нинг нисбатан шартлилик вақтини кузатиш мумкин. У шунинг учун ҳам шартлики, балки 
истиқболда келажак авлодга хитой ёки ҳинд тили асосий тарихий тараққиёт динамикасини 
белгилаб берувчи мезон вазифасини ўташи мумкин.
Социологияга социал объект билан социал бирлик ўртасидаги масофанинг чегарасини 
белгилаш масаласи ахборот маконида нисбий мазмун касб этади. Жамият тараққиёти ва унда 
инсонларнинг фаоллашуви кишиларни социал страта (қатлам)ларга ажратар экан, табиийки унда 
авлодлар алмашинуви жараёни эътибордан четда қолмайди. Ушбу жараён кечаётган пайтда 
стратага мансуб аъзоларнинг динамик ўзгариши юз беради. Унга кўра қайсидир бир авлоддаги 
алмашинув вақтида диндорлик даражаси ортиши ёки камайиши, бойиб кетиш ёки қашшоқлашув, 
бахтлилик ёки бахтсизлик, мобиллик, қадриятларнинг трансформациялашуви юз беради. 
К.Мангейм фикрича бундай ҳолатда “бир вақт оралиғида вазиятга нисбатан устунлик қилмоқчи 
бўлган, замон талабидан устувор бўлмоқчи бўлган тип (нусҳа)лар ва давр нуқтаи-назаридан 
шароитга бўйсинувчи типлар пайдо бўлади”.[4]
Генеалогия соҳасида, маълумки, авлод чегараси боболар-оталар-болалар схемасига кўра 
ажратилади. Социологик таҳлилда бу концепцияни қўллаш ноаниқликлар келтириб чиқариши 
мумкин.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, авлодлар концепциясида шакллантирилган “оталар ва 
болалар” орасидаги генеалогик вақт оралиғи мезонини аниқлаб олиш анча мушкул. Чунки 
жангчилардан “ким ота?”, “ким бола?” билиб олиш қийин. Чунки маъсулият бир хил, мақом эса 
турлича, яъни 20 ёшли офицер, 42 ёшли оддий аскар. Вақт оралиғи масаласини белгилаш оилада, 
жумладан ўзбек оиласидаги “ота-она маъсулияти”ни белгилашда ҳам турли мураккабликларни 
келтириб чиқаради. Масалан, анъанавий ўзбек турмуш тарзида эр ва хотин ўртасидаги ёш фарқи 
3-5 ёшдан 10 ёшгача бўлиши кўп кузатилади. Аммо талаб ва маъсулият бир хил. Аксарият 
ҳолатларда олий маълумотли йигит коллеж ва лицей (авваллари ўрта мактаб) дипломига эга 
бўлган қиз билан турмуш қуради. Социал мақом ўртасидаги мутаносиблик кескин фарқ қилсада, 
оилавий бурч ва маъсулият олдида ҳар иккиси ҳам тенг. Демак, тарихан шаклланган вақт 
оралиғидаги катталар ва кичиклар ўртасидаги ворислик мавзусининг айрим қолиплари социал 
маконда аниқликни талаб этади. Жумладан, «болалар оталарнинг ишларини давом 
эттирувчилардир», «ота-боболар қолдирган анъаналарнинг ворислари» ва ҳ.к. Аслида давр талаби 
бунга ҳар доим ҳам имкон беравермайди. Шу сабабли ҳам авлод чегараларини эмпирик 
белгилашда эсда қоларли тарихий воқеа ва унда марказий ўрин эгаллаган авлод хотирасидаги 
социал-руҳий жараёнларни таянч нуқта сифатида қабул қилиш асосли бўлади. 
Ғарб социологиясида умумэътироф этилган авлодлар таснифига доир асосий эмпирик 
маълумотлар давр аҳамиятига эга бўлган йирик тарихий воқеалар ҳисобига амалга оширилади. У 
фанда ренессанс (уйғониш даври) авлодлари, урушдан аввалги авлод, уруш даври авлоди, 
урушдан кейинги авлод, ахборот асри авлоди каби атамалар билан номланиб келинмоқда. 
Табиийки, бундай нисбий авлодлар ўртасидаги чегара анча ноаниқ, мавҳум бўлади. Шунинг учун 
тадқиқотчилар муайян ўн йиллик оралиғида туғилган авлодларни тарихий воқеаларнинг 
шаклланишига таъсир қилган социал жараёнларнинг замондошлари (иштирокчилари, гувоҳлари) 
сифатида талқин қилишни таклиф этадилар. Замондош кишилар давр гувоҳлари бўлиб, улар 
ижтимоий ҳаётда генерацион рол ижро этадилар. Улардаги ҳар қандай фаоллик ёки пассив 
ҳаракат социал тараққиёт “ғилдираги”ни у ёки бу томонга ўзгартириб юбориши мумкин. Шу 
сабабли авлоднинг ўзига хослигини таснифлашда социал мезонларни аниқлайдиган методологик 
жиҳатларни ўрганиш муҳим масала саналади.
Социологияда авлодлар таснифи тадқиқ этилар экан, унда нафақат ворисийликни давом 
эттирувчи, қайсидир маънодаги бахтли инсонлар ҳаётини кузатиш мумкин. Ушбу тизимда бир-
бирига ўзаро зид келадиган ва алоҳида ажралиб турувчи қатор руҳий синдром (характерли 
аломатлар мажмуи)ларни ажратиб оламиз. Тадқиқотлар жараёнида авлодлар алмашинувидаги 
қуйидаги руҳий синдром жиҳатлари эътиборни ўзига тортади: а) авлодга социал мансублик 
(идентичность) ва унда ўзликни англаш; б) авлоднинг социал имкониятлари ва унга тобеълик; в) 
атроф-муҳитга мослашиш, яшовчанлик ва ҳимоя реакцияси; г) ўтиш даври авлодлари ва 



Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling