Фалсафа ва ҳуқуқ 018/2 фалсафа ва ҲУҚУҚ Ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, фалсафий-ҳуқуқий журнал 2018/2 (№12)


Download 1.35 Mb.
Pdf ko'rish
bet123/128
Sana04.02.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1158186
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   128
Bog'liq
5e10401c8d8bc

Фалсафа ва ҳуқуқ 2018/2
129 
ҳолда мазкур тенденция ғарб дунёсида гапирилаётган ҳаётий йўлларнинг индивидуаллашуви ва 
авлодий бирликларнинг парчаланиши тенденциясига мос келмайди.
 
АДАБИЁТЛАР: 
1. Манхейм К. Очерки социологии знаний. Проблема поколений-Состязательность - 
Экономические амбиции. М., ИНИОН, 2000г. 
2. Prezident Islom Karimovning O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi qabul qilinganining 22-yilligiga 
bag‘ishlangan tantanali marosimdagi ma’ruzasi
05.12.2014// Xalq so'zi 6.12.2014 (1)] 
РЕЗЮМЕ: 
Мақолада “авлод” тушунчасига оид эмпирик ёндашув услублари ва авлоднинг жамиятдаги 
социал ўрни, социал жараёнларга тобеълик синдроми, авлоднинг ўзини баҳолаш блоки ҳақида 
тўхталиб ўтади. 
Калит сўзлар: авлод, ижтимоийлашув, авлодлар даври 
 
РЕЗЮМЕ: 
В статье рассматриваются методы изучения истории семьи и поколений, а также функции 
поколения в обществе и семье. 
Ключевое слово: поколение, социализация, поколения времен. 
 
RESUME: 
The article discusses the methods of studying family history and generations and the functions of 
the generation in society and the family. 
Keyword: generation, socialization, generation of times
 


Фалсафа ва ҳуқуқ 2018/2
130 
 ХОТИН-ҚИЗЛАР ИЖТИМОИЙ СИЁСИЙ ФАОЛЛИГИНИ ОШИРИШНИНГ 
ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
 
Бойқўзиева Г.Х. –
ҚДПИ ўқитувчиси
 
Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг, ижтимоий-сиёсий соҳаларда юксак ютуқларга 
эришила бошланди. Жамиятимиз ривожланиши учун турли хил ислоҳотларни амалга оширишни 
кўзда тутган давлат сиёсатининг ижтимоий ҳаётида эркаклар билан тенг равишда аёлларга ҳам ўз 
иқтидори, истеъдодини эркин намоён қилишга кенг имкониятлар яратиб берилди.
Эркакларга нисбатан аёлларнинг оилага, бола тарбиясига кўпроқ боғланганлигини 
эътиборга олсак, уларни иш билан таъминлаш янада қийинроқ эканлигини ҳис қилиш мумкин. 
Хотин-қизларнинг иш қидириб оиласини, фарзандларини ташлаб ўзга юртларга чиқиб кетиши эса, 
уларнинг дунёқараши, менталитети, турмуш тарзи ва маънавиятининг ўзгариб кетишига олиб 
келади. Мутахассислар тўғри таъкидлаганидек, “Аёллар масаласини ҳал этишда фан реал 
вазиятдан ажралмаган ҳолда, тадқиқотлар эса ижтимоий борлиқни назарда тутган ҳолда олиб 
борилиши керак... Айниқса аёллар масаласининг фалсафий ва ҳуқуқий томонларини ўрганиш 
мақсадга йўналтирилган ва янада чуқур тадқиқотларни тақозо этади”[1].
Ҳозирга кунда маълум сабабларга кўра аёллар айрим ҳолларда ўз оиласининг асосий 
боқувчисига айланиб қолаётганлиги ачинарли ҳолдир. Улар, асосан бозорларда, бошқа шаҳар ва 
ўлкаларда эса турли юмушлар билан тирикчилик сабаб, оиласи, фарзандлари учун пул топиш 
билан машғул бўлмокдалар. Бунинг оқибатида, аёлнинг асосий вазифаси - фарзанд тарбияси билан 
шуғулланиши сусайиб кетмоқда. Табиийки, ўз оиласидан узокда ишлаётган аёлларнинг 
фарзандлари она меҳридан баҳраманд бўла олмайди. Бунинг оқибатида эса, кўплаб ижтимоий, 
маънавий нохушликлар келиб чиқмоқда.
Шу ўринда бошқа бир муаммо ҳақида ҳам тўхталиб ўтиш жоиз. Минг машаққатлар билан 
жамғарилган маблағ қаерга ва нимага сарф қилинмоқда? Бизнингча, йиллар давомида, машақкат 
билан йиғиб тўплаган маблағини, аёлларимиз, кўпинча ўғил ёки қизининг никоҳ тўйида, бир икки 
кунлик "орзу-ҳавас" учун сарф қилиб юборадилар. Турли тўй-хашамларнинг борган сари ортиб 
бориши билан, уларга сарф қилинаётган маблағларнинг миқдори ҳам ортиб бормоқда. Бундай 
ортиқча сарф-харажатлар, аксари ҳолларда, асосан, аёлларнинг саъй-ҳаракатлари, жонбозликлари 
билан амалга оширилмоқда. 
Шу маънода юртимизда хотин-қизлар фаоллигини ошириш, уларнинг ўз салоҳият ва 
имкониятларини тўла ва мазмунли намоён этишлари учун яратилган шарт-шароитни 
мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Хотин - қизлар қўмитасининг, 
республика хотин - қизлар жамоат ташкилотларининг аёллар ҳуқуқини ҳимоя қилиш, уларнинг 
мамлакатимиз ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаётида тўлақонли иштирок этишини 
таъминлаш, хотин-қизларнинг маънавий интеллектуал савиясини юксалтириш борасида олиб 
бораётган ишларнинг самарадорлигини ошириш муҳимдир.
Мамлакатимизда бугунга келиб хотин-қизларнинг ўз имкониятларини тўлиқ намоён 
этишлари учун ижтимоий-маънавий муҳит яратилганлигини таъкидлаш зарур. Аёлларнинг 
ижтимоий-сиёсий фаоллигини юксалтиришда давлат ташкилотлари билан бир қаторда нодавлат 
нотижорат хотин-қизлар ташкилотларининг ўрни, аҳамияти беқиёсдир. Айнан шу ташкилотлар 
хотин-қизлар масаласини чуқур, атрофлича ўрганадилар, мавжуд муаммоларни бартараф қилиш 
йўлларини излайдилар ва аёлларга бевосита ёрдам кўрсатиб, уларни ҳар томонлама қўллаб- 
қувватлайдилар. Ҳозирги кунда мамлакатимизда хотин-қизлар масаласи билан шуғулланадиган 
қарийб 200 дан ортиқ хотин-қизлар нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолият юритмоқда.
Аслини олганда, мамлакатимизда аёллар ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларида кенг 
фаолият олиб бораётганлигини таъкидлаш зарур. Маълумотларга кўра ишлаб чиқариш 
кучларининг 52 фоизи аёллардан иборат. Улар умумий ишловчилар сонига нисбатан саноатда 42,8 
фоиз, қишлоқ хўжалигида 42.4 фоиз, халқ таълимида 68 фоиз, маиший хизматда 70 фоиз, соғлиқни 



Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling