Фалсафа ва ҳуқуқ 018/2 фалсафа ва ҲУҚУҚ Ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, фалсафий-ҳуқуқий журнал 2018/2 (№12)


Download 1.35 Mb.
Pdf ko'rish
bet124/128
Sana04.02.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1158186
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   128
Bog'liq
5e10401c8d8bc

Фалсафа ва ҳуқуқ 2018/2
131 
сақлашда 75.9 фоиз, маданият соҳасида 76 фоиз ни ташкил қилади. Иқтисодда аёлларнинг салмоғи 
44 фоиз, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликда 23 фоизни ташкил қилади. 
Ўзбекистонда ижтимоий-сиёсий ҳамда ижтимоий-иқтисодий ҳаётда аёлларнинг ўрни ва 
мақомини юксалтириш давлат сиёсатидаги ўта муҳим устуворлик ҳисобланади. Шу мақсадда 
аёлларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларнинг бандлигини таъминлаш, оила институтини, 
оналик ва болалик муҳофазасини янада кучайтириш бўйича самарали чора-тадбирлар ишлаб 
чиқилмоқда. 
Дарҳақиқат, истиқлол йилларида давлатимиз хотин-қизларга катта эътибор бериб келмоқда. 
Жамиятимизнинг турли соҳаларида уларнинг фаол иштирок этишлари учун барча шароитларни 
яратилмоқда. Мамлакатимизда аёлга бўлган муносабатда ўзининг тарихий илдизларига эга бўлган 
аждодларимиз доимо аёлларни қадрлашга, уларга нисбатан ҳурматли ва иззатли муносабатда 
бўлишга даъват этишган. 
Республикамиз БМТнинг “Хотин-қизларга нисбатан камситишларнинг барча шаклларини 
йўқ қилиш ҳақида”ги конвенциясига, Халқаро меҳнат ташкилотининг “Оналикни муҳофаза қилиш 
тўғрисида”ги,”Меҳнат ва машғулотлар соҳасидаги камситишлар тўғрисида”ги конвенцияларига 
МДҲ давлатлари ичидан биринчилар қаторида қўшилди. Бу ҳужжатлар хотин-қизлар 
манфаатларини муҳофаза қилиш ва уларнинг оиладаги ва умуман жамиятдаги мавқеини 
мустаҳкамлашга қаратилган меъёрий - ҳуқуқий ҳужжатлар комплексининг таркибий қисмидир. 
Президентимиз Ш.М. Мирзиёев раҳнамолигида хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий 
фаоллигини ошириш, саломатлигини муҳофаза қилиш, интилиш ва ташаббусларини қўллаб-
қувватлаш, уларга муносиб меҳнат ва яшаш шароитларини яратишга алоҳида эътибор 
қаратилмоқда. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-
қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш 
чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5325-сонли Фармонининг қабул қилинганлиги бунинг ёрқин 
ифодасидир. 
Мазкур Фармон билан хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ва социал фаоллигини ошириш, 
уларнинг турли соҳа ва тармоқларда ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариши учун шарт-
шароит яратиш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш, оналик ва 
болаликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек, оила институтини мустаҳкамлашга 
алоҳида эътибор қаратилди. 
Ушбу Фармон хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашни сифат 
жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиб, уларнинг оила ва жамиятдаги ўрни ва мавқеини 
мустаҳкамлашга, салоҳиятини тўла намоён этишига, оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни 
янада соғломлаштиришга хизмат қилади. 
Бугунги кунда мамлакатимиз давлат ҳамда жамият бошқарувининг барча бўғинида, суд-
ҳуқуқ тизими, нодавлат ташкилотлар фаолияти, ижтимоий тизимларда, умуман олганда
жамиятимиз ҳаётининг ҳамма соҳасида аёлларнинг сиёсий ва ҳуқуқий маданияти даражаси ҳамда 
ижтимоий фаоллиги ошиб бораётганини кузатиш мумкин. Ҳозирги пайтда Ўзбекистон 
Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларининг 17 фоизини, Қонунчилик палатаси 
депутатларининг 16 фоизини аёллар ташкил этади, юзлаб аёллар халқ депутатлари вилоят, шаҳар 
ҳамда туман Кенгашларида фаол меҳнат қилмоқда. Ўзбекистонда иш олиб бораётган 
тадбиркорларнинг 35 фоизи, фермерларнинг 10 фоизи аёллардан иборатдир[2]. 
Ўзбекистонда аёллар ўз билими ва тажрибаси, малакаси ҳамда маҳорати боис кўпгина 
соҳаларда етакчи ўринни эгаллашган. Ҳаётимизда борган сари муҳим аҳамият касб этаётган соҳа 
ва тармоқлар тараққиётини, фермерлик ҳаракати, кичик бизнес ҳамда хусусий тадбиркорлик, 
юқори технологияларга асосланган замонавий соҳалар, илм-фан, тиббиёт, таълим ва тарбия
маданият ҳамда санъат ва бошқа жабҳаларни аёлларнинг иштирокисиз тасаввур қилиш қийин. 
Юртимизнинг аёллар ҳақ-ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини ҳар томонлама муҳофаза этиш 
соҳасидаги тажрибаси ва қўлга киритган муваффақиятлари, уларнинг давлат ҳамда жамият 
ҳаётидаги фаол иштироки таъминлангани бугун дунё миқёсида катта қизиқиш уйғотмоқда. 
Хусусан, бу мавзу юқори даражаларда, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Европада хавфсизлик 



Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling