Фалсафа ва ҳуқуқ 018/2 фалсафа ва ҲУҚУҚ Ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, фалсафий-ҳуқуқий журнал 2018/2 (№12)
Download 1.35 Mb. Pdf ko'rish
|
5e10401c8d8bc
Фалсафа ва ҳуқуқ 2018/2
44 идоралари ва муайян муассасалар эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни таъминлаб беради. Ишлаб чиқаришдан узилмаган ҳолда тайёргарлик, ўқитишнинг анъанавий туридан иборат бўлиб, бунда ҳар бир хизматчи ўз раҳбари ва ишдаги ҳамкасблари билан биргаликда ўтади. Тажриба алмашиш, меҳнатнинг илғор усулларини ўрганиш, хизмат вазифаларини бевосита бажариш чоғида билимларни такомиллаштириш ва кўникмалар ҳосил қилиш мана шундай тайёргарлик шаклларидан биридир[3]. АҚШда давлат хизматчилари ҳар йили аттестациядан ўтади. Ҳар бир хизматчига у эгаллаб турган лавозимга қўйиладиган талаблар борасида хабар берилади. Унинг иши асосида уни қайта тайёрлаш, ўқитиш, мукофотлаш, лавозимда пастлатиш, олдинги жойида қолдириш ёки бошқа жойга ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинади. АҚШда давлат хизматчиларини аттестациядан ўтказишда уларнинг маънавий фазилатларига алоҳида эътибор қаратилади. Хизмат одоби кодексига мувофиқ давлат хизматчисига мажбуриятларнинг каттагина ҳажми юкланади, булар жумласига АҚШ Конституцияси ва қонунларини ҳимоя қилиш, ҳуқуққа қарши қилмишлар содир этилишига йўл қўймаслик, давлат хизматида порахўрликка қарши кураш ва бошқа бир қатор мажбуриятлар киради[4]. Эгаллаб турган лавозимга муносибликни текшириш мустақил кадрлар комиссияси ва албатта полиграфдан фойдаланиш йўли билан ўтказилишини ҳисобга олиш лозим. Японияда давлат корхоналарида ишловчи кишилар, давлат темир йўли хизматчилари, телевидение, давлат мактаблари ходимлари, ҳарбий хизматчилар, шунингдек полиция ходимлари давлат хизматчилари ҳисобланади. Давлат хизматига киришга фуқароларнинг тенг ҳуқуқи борлиги тамойилига амал қилинади. Фақат Япония фуқаросигина давлат хизматчиси лавозимига даъвогарлик қилиши мумкин. Давлат хизматига тайинлаш ҳам оғзаки, ҳам ёзма ўтказилиши мумкин бўлган танлов имтиҳонлари асосида амалга оширилади. Хизматда кўтарилаётганда ҳам амалдорлар уларнинг касбий малакасини тасдиқловчи имтиҳон топширади. Ҳар йили ҳар бир раҳбар ўз қўл остидаги давлат хизматчилари фаолиятини баҳолайди ва уларнинг ҳар бирига асосли хулоса ёзади. Хулоса икки қисмдан иборат бўлиб биринчи қисмида хизматчининг ҳужжатлар билан ишлаши, ижро интизоми, ташаббускорлиги ва материалларга ишлов бериш сифати баҳоланади, иккинчи қисми аттестациядан ўтаётган шахснинг тавсифидан иборат бўлиб, унда раҳбар ўз қўл остидаги ходимнинг касбий яроқлилиги тўғрисида шахсий баҳосини баён қилади[5]. Хорижий мамлакатлардаги давлат хизмати институтини ривожлантиришнинг муҳим шарти - давлат хизматчилари сонини қисқартириш, бюрократияни камайтириш, шунингдек бюджетдан ажаратиладиган пул маблағларини сарфини қисқартириш мақсадида ислоҳотлар ўтказишдир. Бу бутун жаҳондаги тенденция бўлиб бунга Ўзбекистон ҳам риоя қилмоқда. Бизнингча, ўзбек давлат хизматининг тарихий илдизларини, шунингдек Ўзбекистон, Япония, Жанубий Корея ҳуқуқий тизимларининг анъанавий яқинлигини ҳисобга олган ҳолда мамлакатимиз учун Шарқ мамлакатлари учун хос бўлган давлат хизмати энг мақбул эканини фараз қилишга асослар мавжуд, (бу моделда давлат хизматининг барқарорлиги, давлат хизматчисининг юксак ижтимоий мавқеи, ишдан бўшатишнинг мураккаб тартиби) ва инглиз- саксонча моделнинг айрим унсурлари (асосий тамойиллар: давлат хизматининг очиқлиги, кадрлар танлашнинг танлов механизми жорий қилинганлиги сингари тамойилларни қабул қилиш мумкин). Бундай усул мамлакатимиздаги давлат хизматининг ворислилик унсурларини ва барқарорлиги сақлаб қолган ҳамда қандай тажриба, қайси ютуқлар, ислоҳ қилиш усулларидан қайси бири ва қай даражада бизнинг шароитимизда қўлланишилиш мумкинлигини аниқлаб олишга, шунингдек ушбу мамлакатларда йўл қўйилган нуқсонлар ва хатоларни ҳисобга олиш ҳамда улардан қочиш имконини берган бўлур эди. Мамлакатимиздаги ислоҳотларни хорижий воқеликлар билан таққослаш давлат хизматининг ўзбекча модели ривожланиш мантиғини ҳамда унинг самарадорлигини ошириш йўлларини аниқлашга имкон берган бўлур эди. Давлат вазифаларини амалга ошириш тизими, таъсирчан институти ва механизми сифатидаги давлат хизматини ривожлантириш муаммосига эътиборнинг кучайтирилиши мамлакатимиздаги ижтимоий ўзгаришлар, маъмурий ислоҳотни ўтказиш чоғида давлат аппаратининг ишида, давлат хизматини модернизация қилишда жиддий камчиликлар ва қийинчиликлар кўзга ташланиб қолди. Чунки кўплаб ривожланган мамлакатларнинг давлат |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling