Фалсафа ва ҳуқуқ 018/2 фалсафа ва ҲУҚУҚ Ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, фалсафий-ҳуқуқий журнал 2018/2 (№12)


Download 1.35 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/128
Sana04.02.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1158186
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   128
Bog'liq
5e10401c8d8bc

Фалсафа ва ҳуқуқ 2018/2
45 
хизматини ислоҳ қилишнинг босқичилари ва уларни ташкил қилиш ва амал қилиши асослари 
қонунан белгилаб олинган[6]. Одатда бу босқичлар давлат хизматининг бир тури сифатидаги 
фуқаролик хизматини шакллантиради, давлат хизматининг тузилмаси белгиланади, фуқаролик 
хизмати кадрлар таркибини шакллантиришга ва уларнинг касбий фаолияти мазмунига янгича
ёндашувлар ишлаб чиқилади ва жорий этилади. 
Хорижий мамлакатларнинг давлат хизмати тизими ва давлат хизматчиси копментентлиги 
ошириш борасидаги тажрибаларини умумлаштириш асосида қуйидаги хулосаларни илгари 
сурамиз: 
Биринчидан, сўнгги йилларда Ўзбекистонда ҳам давлат хизмати тизимини, унинг барча 
турларини ялпи ҳолда янада ривожлантириш муаммоси муҳим эҳтиёжга айланди. 
Мамлакатимизда нафақат давлат хизмати тизимини ташкил қилиш билан бирга уни бошқариш 
тизимини ҳам яратиш лозим. Шунга боғлиқ ҳолда, замонавий сиёсий фанлар нуқтаи назаридан 
давлат хизматининг моҳияти ва вазифалари, уни ташкил қилиш ва амал қилиш тизими, унинг 
бўғинлари (турлари): фуқаролик, харбий, ҳуқуқни муҳофаза қилиш шакллари тўғрисидаги бир 
қатор асосий назарий ёндашувларни ўрганиш ва амалиётда қўўлаш лозим. Бу Ўзбекистон давлат 
хизмати Концепциясини ишлаб чиқиш билан амалга оширилади.
Иккинчидан, Ўзбекистон давлат хизмати Концепцияси ва Дастурида давлат хизмати 
тизимини ривожлантиришнинг аниқ механизмларини ҳисобга олиш зарур. Давлат хизмати 
тавсифи давлатнинг вазифаларини, амалга ошириш, давлат идораларининг ваколатлари ва 
соҳаларини амалга оширишга мўлжалланган, ўзида касбий хизмат фаолиятининг турли 
кўринишларини, кўплаб алоқа ва муносабатларнинг мажмуига эга бўлган муайян барқарор 
ижтимоий тузилма эканлигини англашга имкон беради. 
Учинчидан, доимий фаолият олиб борувчи бўғинлар тизими сифатидаги давлат хизматини 
назарий асослаш уларнинг ҳар бирининг вазифасини, касбий фаолият субъектлари фаолиятининг 
мазмунини, уларнинг ҳокимият идоралари билан ўзаро муносабатини очиб беришга, давлат 
хизматининг ҳар бир тури ва шартлари ҳаракатининг бирлиги ва ўзига хослигини аниқлашга 
имкон беради.
Тўртинчидан, ягона ҳокимиятга эга давлатнинг маъмурий ва бошқарув қисми сифатидаги 
давлат хизматига тизимлилик тамойили асосида қурилади. Мазкур тамойилга кўра, хизматнинг 
барча тузилмаси, уни ўташ жараёни, касбий фаолиятнинг ташкил этилиши муайян яхлитлик ва 
мураккабликнинг тагтизими сифатида кўрилади. 
Бешинчидан, Ўзбекистон давлат хизматида бу сифат тўла маънода мавжуд эмас, бироқ 
тегишли асослар яратилмоқда. Гарчи Ўзбекистон Республикасининг “Давлат хизмати 
тўғрисида”ги қонун лойиҳасида “тизим” тушунчаси қўлланилса-да, у фақат ташкилий ва 
тузилмавий маънода шаклланган: бу тизим фақат турлар ва даражаларни ўз ичига олади. Аммо 
ушбу турлар ва даражалар амалда деярли бир бири билан боғланмаган, чунки ягона бошқарув 
идораси йўқ. Шу боис энг муҳим жорий вазифалардан бири – ягона ва яхлит давлат-ҳуқуқий 
ҳамда ижтимоий институт сифатидаги давлат хизмати тизимини барпо этиш ва 
ривожлантиришнинг концептуал асосларини ишлаб чиқишдир. Давлат хизмати мазмунини 
белгилашда унинг барча турлари, турчаларида (ҳокимиятнинг қонунчилик (вакиллик), ижроия ва 
судлов тармоқларида) давлат хизмати ягона ва яхлит давлатнинг тузилмаси эканлиги билиниши 
зарур. У минтақавий, корпоратив, муассасага оид, хусусий манфаатлар ва эҳтиёжларни 
бирлаштирган ҳолда, аввало умуммиллий манфаатни ифодалаш ва амалга оширишга, 
фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишга бўйсундирилиши 
лозим.

Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling