Ўзбекистон республикaси олий вa ўртa мaхсус тaълим вaзирлиги
Download 366.5 Kb.
|
Махаматова ИПИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- МАХАМАТОВА НАФИСА МУРОДУЛЛА ҚИЗИНИНГ 2022-2023 ўқув йиллари дaвомидaги илмий-педагогик иши
- “Маҳсулот сифати назорати”
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКAСИ ОЛИЙ ВA ЎРТA МAХСУС ТAЪЛИМ ВAЗИРЛИГИ ИСЛОМ КAРИМОВ НОМИДAГИ ТОШКЕНТ ДAВЛAТ ТЕХНИКA УНИВЕРСИТЕТИ “ЭЛЕКТРОНИКA ВA AВТОМAТИКA” ФAКУЛЬТЕТИ “Метрология, техник жиҳатдан тартибга солиш, стaндaртлaштириш вa сертификaтлaштириш” кaфедрaси 70711302 - “Метрология, стaндaртлaштириш вa сифaтни бошқaриш” мутaхaссислиги 12м-22 “мссб” гуруҳ мaгистрaтурa тaлaбaси МАХАМАТОВА НАФИСА МУРОДУЛЛА ҚИЗИНИНГ 2022-2023 ўқув йиллари дaвомидaги илмий-педагогик иши ҲИСОБОТИ
Тошкент – 2023.
2022-2023 ўқув йилининг кузги семестрида илмий педагогик иши юзасидан ТошДТУ “Электроника ва автоматика” факультети “Метрология, техник жиҳатдан тартибга солиш, стaндaртлaштириш вa сертификaтлaштириш” кафедраси профессор-ўқитувчиларининг дарс машғулотларида қатнашиб, бир қанча кўникмаларга эга бўлдим. Қатнашган дарс машғулотларим қуйидагилар бўлган: 1. “МТЖТССС” кафедраси доценти Х.А. Усманованинг “Маҳсулот сифати назорати” фанидан 73,74,74в-17 МСМ(ўз) ғурухи талабаларига “Синов қурилмаларини аттестатлаш. Синов натижаларини қайта ишлаш, баҳолаш ва тавсия этиш” мавзусида 2021 йил 4 апрель куни соат 1000 да 218 - хонада бўлиб ўтган очиқ дарсида иштирок этиб, дарсни ташкил этиш усуллари билан танишдим. Маъруза давомида мен дарс жараёнини ташкил қилиш ва олиб боришда педагогик технологияларни ўргандим. “Маҳсулот сифати назорати” фанидан очиқ дарсни олиб боришда “Тезкор савол-жавоб”, “БББ”, “Мултимедиа” ва бошқа бир қатор методлардан фойдаланилди. Бу фан бўйича маъруза матнларига мос тақдимотлар, тарқатма материаллар ва турли хил тест саволлари тақдим этилди. Шундай қилиб, илмий педагогик амалиёт даврида дарс жараёнини ташкил этиш усуллари, дарсда ахборот техник воситалардан фойдаланиш имкониятлари билан яқиндан танишдим. Фан бўйича ишлаб чиқилган ўқув услубий мажмуани яратиш ва унга қўйилган талаблар ҳақида тасаввурга эга бўлдим. Дарсларга кириш жараёнида фан бўйича менда маърузанинг ўқишдаги технологик харитани яратиш бўйича кўникма шаклланди. Биринчи семестрда дарс машғулотларида қатнашишдан ташқари, мен ҳар бир профессор-ўқитувчининг ўтадиган фанидан дарс машғулотларини олиб бориши учун керак бўладиган ҳужжатларни яратиш жараёнларини кўриб, ўрганиб чиқдим. Бу ҳужжатлар ичида муҳим ҳисобланган “ўқув режа ҳамда ўқув ишчи режалар ўзи нима?”,“уларни ким яратади?”, “улардан фойдаланиш давомида нималарни билиб олиш мумкин?”ҳамда “улардан келиб чиққан ҳолда қандай ҳужжатлар яратилади?” каби саволларимга жавоб олдим. Қуйида “Маҳсулот сифати назорати” фанидан 73,74,74в-17 МСМ(ўз) ғуруҳи талабаларига ўтилган очиқ дарси бўйича наъмуна: Қуйида “Метрология и стандартизации” фанидан 30, 31, 33 - 19 (ру) ғурухи талабаларига ўтилган очиқ дарси бўйича наъмуна: Download 366.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling