Ўзбекистон республикaси олий вa ўртa мaхсус тaълим вaзирлиги
Кадрлар тайёрлашнинг ижтимоий педагогик зарурияти. «Таълим тўғрисида» ги Қонун асосида ўқитувчи фаолияти мазмунига қўйиладиган талаблар
Download 366.5 Kb.
|
Махаматова ИПИ
Кадрлар тайёрлашнинг ижтимоий педагогик зарурияти. «Таълим тўғрисида» ги Қонун асосида ўқитувчи фаолияти мазмунига қўйиладиган талаблар
Ижтимоий тараққиётнинг ҳозирги тарихий босқичи келажакда буюк давлат эгаси бўладиган комил инсонни тарбиялаб вояга етказишни маънавиятимиз зиммасига юклатилган. Жамиятимизнинг маънавий янгиланиши ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантириш жаҳон ҳамжамиятига қўшилишини таъминлайдиган демократик ҳуқуқий давлат қуриш кадрлар тайёрлашнинг миллий масаласи устивор мезон сифатида муҳим рол ўйнайди. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.A. Каримов – инсон, унинг ҳар томонлама камол топиши ва фаровонлиги, шахс манфатларини рўёбга чиқаришнинг шароитларини ва таъсирчан механизмларини яратиш, ескирган тафаккур ва ижтимоий хулқ - атворнинг андозаларини ўзгартириш Республикада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсади ва ҳаракатлантирувчи кучидир - деб жуда тўғри айтган еди. Чунки халқнинг бой интеллектуал мероси ва умуминсоний қадриятлар асосида, замонавий маданият, иқтисодиёт, фан, техника ва технологиянинг янги ютуқлари асосида мукаммал тайёргарликдан ўтган кадрларни тайёрлашнинг янги тизимини шакллантириш ўзбекистон Республикаси тараққиётининг муҳим шартларидан бири бўлиб қолди. Мана шу маънода бугунги мустақиллик шароитида кадрлар тайёрлашнинг миллий моделини рўёбга чиқариш, ҳар томонлама камол топган, жамиятда турмушга мослашган, таълим – тарбияни онгли равишда идрок эта оладиган, давлат, жамият ва оила олдида жавобгарлик ҳиссини юрагига ҳис қила оладиган ёшларни тарбиялашни назарда тутиш билан бирга, таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, уни ўтмишдан қолган мафкуравий қарашлар ва сарқитлардан тўла халос этиш, ривожланган демократик давлатлар даражасида, юксак маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берувчи юқори малакали кадрлар тайёрлаш миллий тизимини яратиш мақсадида 1997 йилда Олий Мажлиснинг ИХ сессиясида «Таълим тўғрисида» ги қонуни ва «Кадрлар тайёрлашнинг миллий дастури» қабул қилинди. «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»ни ишлаб чиқишнинг асосий омилларидан бири, Республикамизнинг демократик ва ҳуқуқий давлат ва адолатли фуқаролик жамият қуриш йўлидан изчил илгарилаб бораётганлиги; давлат ижтимоий сиёсатида шахс манфаати ва таълим устуворлиги қарор топганлиги; миллий ўзликни англашнинг ўсиб бориши, ватанпарварлик, ўз ватанига ифтихор туйғусининг шаклланаётганлиги, бой миллий маданий-тарихий анъаналарга ва халқимизнинг интеллектуал меросига ҳурматнинг ортиб бораётганлигидир. Яна шу нарсани алоҳида қайд етиш жоизки, ендиликда ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятига интеграсияси, республиканинг жаҳондаги мавқйеи ва обрў - эътиборининг тобора ортаётганлиги ҳам мазкур ислоҳотларни тезликда амалга ошириш лозимлиги педагогик зарурият бўлиб қолди. Бизга маълумки, кадрлар тайёрлаш соҳасида давлат сиёсатини инсонни интеллектуал ва маънавий – ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш билан узвий боғлиқ бўлган узлуксиз таълим тизими орқали ҳар томонлама баркамол шахс-фуқарони шакллантиришни назарда тутади. Шу тарзда фуқаронинг энг асосий конститусиявий ҳуқуқларидан бири билим олиш, ижодий қобилиятини намоён этиш, интеллектуал жиҳатдан ривожланиш, касб бўйича меҳнат қилиш ҳуқуқи рўёбга оширилади. Узлуксиз таълим ижодкор, ижтимоий фаол, маънавий бой шахс шаклланиши ва юқори малакали кадрлар тайёрлаш учун зарур шарт-шароитлар яратади. Фан ўз навбатида юқори малакали мутахассислар тайёрловчи ва улардан фойдаланувчи, илғор педагогик ва ахборот технологияларини ишлаб чиқарувчи сифатида юзага чиқади. Ишлаб чиқаришнинг кадрларга бўлган эҳтиёжни, шунингдек уларнинг тайёргарлик сифати ва савиясига нисбатан қўйиладиган талабларни белгиловчи асосий буюртмачи, кадрлар тайёрлаш тизимини молия ва моддий - техника жиҳатидан таъминлаш жараёнининг қатнашчиси бўлиб ҳисобланади. Кадрлар тайёрлашнинг миллий моделининг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, мустақил равишдаги тўққиз йиллик умумий ўрта ҳамда уч йиллик ўрта махсус, касб - ҳунар таълимини жорий этишдир. Маълумки, ҳамма касблар ҳам аввало устоз-ўқитувчи ўргатади. Дастлабки сабоқни ҳам ўқитувчи беради. Дастлабки она - Ватан сўзларининг маъносини, моҳиятини ҳам ўқитувчи ўргатади. Шунинг учун ҳам барча касблар ичида ўқитувчилик- ўқитувчилик касби ўта шарафли ва масъулиятли ҳисобланади. Ўқитувчи жамиятнинг ёш авлод таълим – тарбиясига қўйилган ижтимоий буюртмасининг асосий ижрочисидир. Шунинг учун ҳам республикамиз Президенти И. A. Каримов «Тарбиячи – устоз бўлиш учун, бошқаларнинг ақл – идрокини ўстириш, маърифий зиёсидан баҳраманд қилиш, ҳақиқий фуқаро етиб йетиштириш учун, енг аввало тарбиячининг ўзи айнан шундай юксак талабларга жавоб бериши, ана шундай буюк фазилатларга эга бўлиши керак» - деган эди. Дарҳақиқат ўқитувчилик касбида чуқур билимдонлик, зукколик ўз касб маҳоратини мунтазам такомиллаштириб боришга иштиёқ бўлмас экан, у яхши устоз - ўқитувчи бўла олмайди. Зеро, давлатимизнинг истиқболи, Президентимиз томонидан олға сурилаётган барча ислоҳатларнинг ижобий йечими ана шу кўп минглик зиёкорлик ишининг самарасига боғлиқ. Шунинг учун ҳам бугунги мустақиллик шароитида ўқитувчилик касбига бўлган эътибор ва эҳтиёж ҳар қачонгига нисбатан ортиб бормоқда. Шунинг билан бирга ўқитувчи олдига қўйиладиган талаблар ҳам ўзгача бўлмоқда. Чунки, бугун ўзбекистон мустақил Давлат сифатида жаҳонга юз тутар экан, бу борада педагог - ўқитувчиларнинг ўз ўрни, ўзига хос моҳияти борлигини асло унутмаслик лозим. «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»да кўтарилган барча тадбиру-амаллар республикамизнинг ақлий салоҳиятини оширишга қаратилган экан. Бу энг аввало ўқитувчи касбига бўлган муносабатни туб жиҳатдан ўзгартиришни, унинг маънавий - ахлоқий ва ақлий камолотини ошириш лозимлигини тақозо этади. Демак, бу фикрларни илмий – назарий таҳлил қилиш, шундай хулосаларга олиб келади: Биринчидан - ўқитувчи педагогик фаолиятга қобилияти бор, ижодкор, ишбилармон, талабажон бўлмоғи; Иккинчидан – миллий ва умуминсоний қадриятларни яхши англайдиган ва мукаммал эгаллаган, диний ва дунёвий билимлардан огоҳ, маънавий – ахлоқий баркамол инсон сифатида обрў - еътиборга эга бўлмоғи; Учинчидан – имон –эътиқоди бутун, ҳар қандай оқимларга ва кўринишларга ўзининг қатъий муносабатини билдира оладиган, энг муҳими ўзбекистоннинг мустақил давлат сифатида майдонга чиқишига ишонадиган ва бошқаларни ҳам ишонтира оладиган бўлиши; Тўртинчидан - ўқитувчи ватанпарварлик ғояси билан суғорилган бўлмоғи ва ўз талабаларини ҳам ана шу йўлда фидокорликка ундамоғи; Бешинчидан –педагоглик касбига доир билимларни яъни психологик, педагогик малака ва маҳоратни, илмий-назарий ва амалий билимларни пухта эгаллаган бўлиши; Олтинчидан – талабаларни севиш, улар руҳиятини яхши билиши, шунингдек, уларнинг ёши ва индивидуал хусусиятини ҳисобга олган ҳолда улар билан муомалага кириша олиши; Йеттинчидан -ўқитувчи эркин ва ижодий фикрлай олиши, талабчан, адолатли бўлмоғи; Саккизинчидан -ўқитувчи одобли, иболи ва ҳаё соҳиби бўлиш билан бирга, ўз тарбияланувчиларини ҳам ана шундай сифатлар билан қуроллантиришга ҳаракат қилмоғи; Тўққизинчидан- ўқитувчи ўз сўзига ва қилаётган ишига талабаларни ишонтира оладиган, обрў - эътиборли шахс бўлмоғи; Ўнинчидан - ўқитувчи ўткир сухандон, мантиқий фикрловчи, талабаларга берилиши лозим бўлган маълумотни изчил ва кетма- кетлик принсипи асосида йетказиши; Ўн биринчидан - ўқитувчи маданиятли, эстетик дидли бўлиши билан ўзининг тарбияланувчилари учун ибрат бўлиб қолмоғи керак. Aгар ўқитувчи ана шундай сифатларни ўзида мужассам қила олса кадрлар тайёрлаш миллий моделида қайд этилган ўқитувчи тамойилига қўйилган талабларга тўлиқ жавоб бера олади дейиш мумкин. Ўқитувчилик касбини эгаллаш учун, албатта, табиий қобилиятлар билан бирга, жисмоний ҳам руҳий хислатлар ҳам шаклланган бўлмоғи даркор. Aкс ҳолда ўқитувчилик касбини танлаган бундай шахслардан на жамиятга, на ўзгаларга ҳйеч қандай манфаат бўлмаслиги турган гап. Ўқитувчининг обрў эътиборини таъминлашда педагогик одоб ахлоқнинг ўрни Ўқитувчи одобининг моҳияти, асосий мазмуни педагогик фаолият учун муҳим бўлган ахлоқий сифатларда ифодаланади. Умуминсоний ва миллий- ахлоқий фазилатлар барчаси кишилар, ҳамма касб эгалари, жумладан, ўқитувчи учун ҳам жуда зарурдир. Aхлоқий фазилатлар меҳнат жараёнида кишининг ҳулқи, феъл атворини тартибга солиб турувчи ахлоқий қоидалар, нормалар, талаблар, мезонлар шаклида ифодаланади. Ўқитувчи умуминсоний ва миллий- ахлқий фазилатларни ўзлаштириб олиши, тажрибада қўллаши, ўзининг дунёқараши, мафкураси ва ахлоқий тажрибаси билан таққослаши лозим. Фикрлаш ва ҳис етиши, турмушда синаб кўриш натижасида умуминсоний ва миллий- ахлоқий сифатлар, қоидалар, нормалар ўқитувчи ўз ахлоқий фазилатига эътиқодига айланади. Булар ўқитувчининг дунёқараши, фикр ва мулоҳазалари билан қўшилиб, бозор иқтисодиётига асосланган жамият қуриш шароитида унинг ўрни ва ролини белгилайди. Ўқитувчи одобининг нормалари ҳар бир муаллифнинг шахсий фикрига, ахлоқий фазилати ва эътиқодига айланиши лозим. Aхлоқий эътиқод ва сифатлар ўқитувчининг дарс бериш жараёнида, тарбиявий ишларида, ўқитувчилар, ота-оналар ва бошқа кишилар билан муомала, муносабатларида кундалик турмушда ўзининг шахсий намунаси билан ахлоқий таъсир ўтказишида кўзга ташланади. Педагогик такт ўқитувчи ахлоқининг амалий кўринишларидан биридир. Муаллиф хулқининг натижалари унинг ёшларга ахлоқий таъсирининг самарадорлигида, ахлоқий тарбия соҳасида эришган ютуқларда намоён бўлади. Ўқитувчи одобининг асосий сифатлари умуминсоний ва миллий-ахлоқий фазилатлар тушунчаларига мос келади ва уларни педагогик фаолияти билан боғлиқ тарзда бир қадар ойдинлаштиради, аниқлайди. Инсонпарварлик, ватанпарварлик, миллий ғурур байналмилалчилик, адолат, яхшилик қилиш, бурч, қадр-қиммат, масъулият, виждон, ҳалоллик, ростгўйлик, поклик, талабчанлик каби ахлоқий фазилатлар ўқитувчи одобида педагоглик фаолияти билан боғлиқ равишда таҳлил қилинади. Яхшилик қилиш, ўқитувчилик бурчи, ўқитувчилик шаъни, кабилар ўқитувчи ахлоқининг муҳим фазилатлари ҳисобланади. Уларни чуқур ва пухта ўзлаштириш бўлажак ўқитувчи учун катта амалий аҳамият касб этади. Download 366.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling